Главная / Сиёсат / Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегация Илҳом Алиев таклифига биноан, 22–23 август кунлари Озарбайжонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегация Илҳом Алиев таклифига биноан, 22–23 август кунлари Озарбайжонга ташриф буюрди.

Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон—Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаменти бошлиғи Раҳматилла Нуримбетов “Дарё” нашрига берган интервьюсида ташрифнинг муҳим нуқталари ҳақида гапирди.


Раҳматилла Нуримбетов
Фото: “Дарё”

“Давлат раҳбарининг Озарбайжонга ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлди. Чунки биринчидан, президентимизнинг ушбу мамлакатга илк давлат ташрифи, яъни, бу дипломатияда энг олий даражадаги ташриф ҳисобланади. Иккинчидан, Озарбайжон Ўзбекистон учун қардош юрт. Бизни нафақат бугунги кун, балки минг йиллик ришталар боғлаб туради. Учинчидан, бу ташриф икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги саҳифасини бошлаб берди”, — деди мутахассис.


Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Раҳматилла Нуримбетовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклиги кенг қамровли аҳамиятга эга.


Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Бу ҳам сиёсий, ҳам халқаро ҳамкорлик, ҳам савдо-иқтисодий, ҳам минтақавий-гуманитар ҳамкорликни қамраб олади. Ташриф давомида сиёсий соҳада қўлга киритилган қатор ютуқлар мавжуд. Икки давлат ўртасида давлатлараро олий даражадаги кенгашнинг тузилгани шулар жумласидандир. Бундай кенгаш бир-бирига яқинликка, ишончга эга бўлган, ўртада ҳеч қандай муаммоси бўлмаган давлатлар ўртасида тузилади. Ўзбекистон Озарбайжон учун, Озарбайжон эса Ўзбекистон учун шундай ишончли давлатга айланди.

Агар халқаро кун тартибидаги масалалар бўйича икки мамлакат позицияларига назар солсак ўзаро ҳамоҳангликни кўриш мумкин. Ҳаттоки охирги пайтларда Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшилмаслик ҳаракати доирасида ҳам ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйди”, — деди у.


Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Вазирлик мутахассисининг таъкидлашича, ташрифнинг энг асосий нуқталаридан бири савдо-иқтисодий масалаларга оид.


Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айрибошлаш ҳажми сўнги беш йил ичида олти баробарга ошган. Бу жуда муҳим кўрсатгич. Президентлар Бокудаги олий даражадаги музокараларда мавжуд салоҳият бундан ҳам анча юқори экани таъкидлашди ва яқин келажакда ўзаро товар айрибошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга чиқаришга келишиб олинди. Ўзбекистон ва Озарбайжон бозорлари бир-бирини тўлдирувчи бозорлар. Бизнинг иқтисодиётимиз бир-бирини тўлдиради. Айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат, кимё, нефть-газ каби йўналишлар жуда истиқболли ҳисобланади”, —деди Раҳматилла Нуримбетов.

Check Also

zmkaqinqkzdgtwz8c6i-_v6e7dsfd97a

Танзила Норбоева Қашқадарёга борди. Вилоятда 436 нафар тадбиркор савдо дўконлари бузиб ташлангани сабаб фаолиятини тўхтатган

2019 йил 27 август куни Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари