Главная / Сиёсат / Адлия вазирлиги ер участкаларини олиб қўйишдаги компенсация турлари шарти ҳақида эслатди

Адлия вазирлиги ер участкаларини олиб қўйишдаги компенсация турлари шарти ҳақида эслатди

Ўзбекистонда ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг қатор турлари берилиши шарти билан амалга оширилади. Адлия вазирлиги шу ҳақда эслатма билан чиқди.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг қуйидаги турлари берилиши шарти билан амалга оширилади:

фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш;

8ggtlxnzzr3t-iib6n6tamhufyk-_ecv

бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;

ер участкасини ўзлаштириш даврида икки йилгача муддатга ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой бериб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўлиқ тўланган ҳамда ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган бошқа зарарларни қоплаган ҳолда, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш;

давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш ёки кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва етказилган зарарларни қоплаш;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш;

фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бузилиши керак бўлган уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш;

янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш.

Бузиладиган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар, кўчириладиган дарахтлар учун тўлов миқдори масаласини кўриб чиқиш учун тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари бошчилигида ҳокимликларнинг молия ва бошқа бошқармалари (бўлимлари) вакилларидан, ерлардан фойдаланиш ва қўриқлашни назорат қилиш бўйича давлат инспектори, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, ер участкаси олиб қўйилаётган ер эгаси (ердан фойдаланувчи, ижарачи), ўзига ер участкаси ажратиб берилаётган корхона, муассаса ёки ташкилот вакилидан ҳамда ҳокимликлар хоҳишига кўра бошқа ваколатли органлар вакилларидан иборат таркибда тўлов миқдорини ва компенсация турини белгилаш бўйича комиссиялар ташкил қиладилар.

Уйлар (квартиралар), иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов-дарахтларни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот комиссияга берилади.

Фуқаролар томонидан умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган, кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилган тақдирда уларга умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси берилади.

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари