Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Мол-мулк ва ер солиғини ўз муддатида тўлаш учун атиги бир кун қолди
Место рекламы

Мол-мулк ва ер солиғини ўз муддатида тўлаш учун атиги бир кун қолди

Солиқ кодексининг 277, 294-моддаларига асосан жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати ҳисобот йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълум қилди.

Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига та’қиқ қўйилиши ҳамда чет элга чиқиши вақтинча чекланишига олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар)қарздордан ундирилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

tozhikistonlik_tadbirkor_surkhondaryeda_20ta_ish_rni_yaratdi-640x427

Тожикистонлик тадбиркор Сурхондарёда 20 та иш ўрни яратди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги «Самон Турон» масъулияти чекланган жамияти инвестиция лойиҳаси асосида тожикистонлик тадбиркор Суҳроб …