Главные новости
Главная / Сиёсат / «У баъзи тўдаларга қўшилган эди». Президент собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмедбоев нима учун ишдан олинганини айтди
Место рекламы

«У баъзи тўдаларга қўшилган эди». Президент собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмедбоев нима учун ишдан олинганини айтди

Ўзбекистон Президенти 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасини тақдим этди. Президентнинг чиқиши «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Президент парламентга мурожаати давомида Олий суд раҳбариятини танқид қиларкан, уларга Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбарларидан бири — Адҳам Аҳмедбоевнинг нима учун ишдан олинганини эслатиб ўтди.

Собиқ ички ишлар вазири Аҳмедбоевнинг генераллик унвонлари қайтариб олинганини, ҳозир қаерда юрганини биласан. Сотқинлиги, хиёнатчилиги учун.

ИИВнинг раҳбари, Ўзбекистон вазири бўла туриб, бир-икки тўдага қўшилгани учун, уни виждоним қабул қилмади — иккита генералини ҳам олиб ташладим. Генерал-лейтенантмиш!

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Маълумот учун, Ўзбекистон ИИВга уч йил раҳбарлик қилган Адҳам Аҳмедбоев 2017 йил 4 январида ўз лавозимидан озод этилган эди. Ўшанда унинг Президент Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани айтилган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда admin

Check Also

rvqzffdxdfls1tks8kjsyptet7ooguqt

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари