Главная / Иқтисодиёт / июлга қадар имтиёзлар бекор қилинади». Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти билан интервью
Место рекламы

июлга қадар имтиёзлар бекор қилинади». Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти билан интервью

Янги солиқ тизими иқтисодиёт барқарор ўсиши тамойили билан амалиётга киритилмоқда. Иқтисодий ўсиш суръати барқарор бўлмаса, бу солиқ базасининг пасайишига олиб келади, иқтисодиёт эса беқарор бўлиб, нархлар ошади, деб ҳисоблайди Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.

Мирзаев Kun.uz’га берган катта интервьюсида қўшилган қиймат солиғи тизимидан кутилаётган натижалар, янги таҳрирдаги солиқ кодекси ва бошқа бир қатор ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

– Солиқ тизимидаги ўзгаришлар даврида ишлаётган вакил сифатида, солиқ соҳасидаги ислоҳотлар қайси мезон асосида олиб бориляпти, дея оласиз? Бу ижтимоий адолатни тиклашми ёки енгилликлар яратиш маъносидами?

– Солиқ концепцияси муҳокамаси натижасида 2019 йил 1 январдан жуда кўп ўзгаришлар кучга кирди. Бу соҳада ишлайдиган вакиллар сифатида бир қатор ишларни олдимизга қўйганмиз.

Аввало, Солиқ концепциясини амалиётга жорий қилиш, иқтисодиётни барқарор тушумлар билан таъминлаш, 2019 йил учун тасдиқланган бюджет параметрларини бажариш асосий мақсадимиз ҳисобланади. Январдан то ҳозиргача умумбелгиланган солиқ тизимига ўтиш яхши натижа бермоқда. Ходимларимиз ҳудудларга бориб, фуқароларга солиқ концепциясини тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Натижада солиқ тушумлари ўтган йил январ ойидагидан 76 фоизга ошди. Февраль ойида эса 17,5 триллион сўм тушум келиб тушиши режалаштириляпти. Январда 29 минг корхона ва ташкилотларни қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш тизимига ўтказдик. Асосий вазифамиз – бу ёғига улардан солиқ тушумларини олишни тизимли йўлга қўйиш.

– Янги солиқ тизимига ўтилаётганда салбий жиҳатлар ҳам кузатилдими?

– Савдодаги чекларда қўшилган қиймат солиғи миқдорини акс эттириш билан боғлиқ муаммога дуч келдик. 10 февралга қадар техник касса назорати учун керакли дастурларни кассаларга ўрнатдик. Йилнинг ярмигача янги онлайн касса тизимини жорий қилмоқчимиз.

– Янги таҳрирдаги Солиқ кодексини тайёрлаш ишлари қандай кечмоқда?

– Солиқ кодексини ишлаб чиқишда Молия вазирлиги мутахассислари ва халқаро экспертлар жалб қилинган. 1 апрелгача янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини тақдим этамиз.

Буни олдинги кодексдан фарқи – уни ўқийдиган ҳар қандай кишига тушунарли бўлиши ва ҳар бир маълумотни аниқ рақамларда келтириш. Қолаверса, уни ишлаб чиқишда фақат солиқ органи вакилларигина эмас, балки халқдан, тадбиркорлардан фикр олиб муҳокама қилинади. Солиқ концепцияси қандай муҳокамадан ўтган бўлса, кодекс лойиҳаси ҳам шу тартибда ўтади. Негаки, тушунмовчилик бўлса, яна қонуности ҳужжатлар чиқади, тушунтириш бериш керак ва бизнинг ишимиз қийинлашади.

– Янги таҳрирдаги кодексдан сўнг Президент қарори, фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзлар, преференциялар тақдири нима бўлади?

– Солиқ имтиёзларини, максимал даражада, солиқ инвентаризациясидан ўтказяпмиз. Биз рақобат муҳитини бузадиган барча солиқ имтиёзларини бекор қилиш бўйича таклифларни тайёрлаяпмиз. 2019 йил 1 июлдан бошлаб, рақобат муҳитини бузадиган барча имтиёзлар бекор қилиниши назарда тутилмоқда. Агар имтиёз қолдирилса, у асослантирилади ва кодексда ўз аксини топади.

Фақат жаҳон тажрибасидан ўтган, ижтимоий ҳолати сабаб имтиёзга лойиқ, ишлаб чиқаришни ривожлантирадиган ва рақобат муҳитини бузмайдиган имтиёзларгина қолдирилади. Солиқ концепсияси иқтисодиётни барқарор ўсишига хизмат қилиши керак. Акс ҳолда, иқтисодиётда беқарорлик ва нархлар кўтарилишига сабаб бўлади.

Сиз сўрадингиз: янги тизим адолатлими ё иқтисодий ўсиш учун мўлжалланганми? Битта нарсани айтаман: мақсад битта – иқтисодиёт барқарор ўсиши керак. Иқтисодий ўсиш суръати барқарор бўлмаса, бу солиқ базасининг пасайишига олиб келади, иқтисодиёт эса беқарор бўлиб, нархлар ошади.

– Агар биз шартли ва керакли имтиёзларни сақлаб қолсак, буларнинг барчаси кодексда акс этадими?

– Биз иложи борича кодексда акс эттиришга ҳаракат қиламиз. Икки хил имтиёзлар бор: божхона ва солиқ имтиёзлари.

Биз иккаласида ҳам имтиёзларни баён қилиб, ягона ва тўлиқ ҳужжатни тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

– Умумбелгиланган қўшилган қиймат солиғи ва соддалаштирилган қўшилган қиймат солиғини аҳолига тақдим этдик. Бу қанчалик самара берди? Соддалаштирилган ҚҚС тизими бизга керакми?

– Бошида кўпчилик соддалаштирилган қўшилган қиймат солиғини ҳамма тўлайди, деб ўйлаганди. Бироқ статистика шуни кўрсатяптики, 70 фоиздан кўпроқ умумбелгиланган солиқ тўловчилари стандарт 20 фоизли ҚҚС тўлашга ўтди. Бу тадбиркорларга стандарт умумбелгиланган солиқни тўлаш манфаатли эканини англатади.

Аслида икки солиқ турининг бир-биридан фарқи – умумбелгиланган қўшилган қиймат солиғи камроқ, аммо ҳужжатлари кўпроқ, соддалаштирилган қўшилган қиймат солиғи эса миқдори кўпроқ, бироқ кам оворагарчиликни талаб қилади. Бухгалтер бўлмаслиги мумкин, ҳисоблаш мураккаб бўлиб, қонунни бузиб қўйиши мумкин. Нима бўлганда ҳам биз 2 йил ўтиш даврида тадбиркорларга имконият беришимиз керак.

Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

jtd6vqqj6xsbntpo6mjlv0f8s3ayitak

Ўзбекистон учун евробонднинг хатар ва афзалликлари нимада?

13 февраль куни Ўзбекистон молиявий тарихида ёрқин саналардан бирига айланди. Негаки Ўзбекистон мустақил тарихида биринчи …