Главная / Сиёсат / Ички ишлар ходими маданиятли бўлиши керак». Генерал интернетда тарқалган видеога муносабат билдирди

Ички ишлар ходими маданиятли бўлиши керак». Генерал интернетда тарқалган видеога муносабат билдирди

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносида Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот анжумани ўтказди.

Унда ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, тизимдаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва лицейлар масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишга бошқарма бошлиғи генерал-майор Қутбиддин Бурхонов раислик қилди. Шунингдек, тадбирда ички ишлар тизимидаги кадрлар билан ишлаш тизимидаги раҳбар ходимлар ҳам қатнашишди.

Мактаб-интернатлар ҳақида берилган саволларга тўғридан-тўғри мактаб директори, подполковник Шерали Тўраев жавоб берди.

«Мактабнинг асосий мақсади ички ишлар, божхона, мудофаа ва бошқа ҳарбий муассасалар ходимларидан хизмат вақтида ҳалок бўлганлар ёки ногирон бўлиб қолганларнинг фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим-тарбия бериш учун ташкил этилган. Шу билан бир қаторда, қабул квоталарининг 80 фоизи юқоридаги келтирилган тоифалар учун, яна 20 фоизи бошқа болалар учун ажратилади. Мактабга 4-синфни тамомлаган ўқувчилар қабул қилиниши белгиланган. Қабул жамловчи идоралар томонидан расмийлаштирилади. Танловда иштирокчиларнинг билим савиясини текшириш мақсадида диктант ва тест синовлари ўтказилади.


Шерали Тўраев

Ўқувчилар ўқиш даврида мавсумий кийим-кечак, тўрт маҳал озиқ-овқат, пойабзал, юмшоқ анжомлар ва бошқа зарур буюмлар билан бепул таъминланади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Олмалиқ шаҳар малака ошириш маркази раҳбари, подполковник Умиджон Нуриллаев эса Ички ишлар тизимида ишлаб пенсияга чиққан ходимлар ҳақида маълумот берди.

«Ўрганишлар натижасида «Маҳалла посбони» лавозими тугатилиб, унинг негизида профилактика инспектори ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Бундан мақсад ушбу лавозимни ички ишлар тизимига киритиш эди. Авваллари ёши 50-60 ёшдан ошган кишилар ҳам маҳалла посбонлари бўлиб ишлайверишган. Профилактика инспекторларига уларнинг ёрдами кўп ҳам тегмаган. Ҳозир бу масалада ҳукумат ўз тартибини ишлаб чиқди. Энди профилактика инспектори ёрдамчилари 30 ёшгача бўлган кишилар орасидан, Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилган ҳолда танлаб олинади», дейди ички ишлар раҳбар ходими.


Умиджон Нуриллаев

Тадбир давомида мавзуга алоқадор ва мавзудан ташқари саволларга ҳам жавоблар берилди. «Ўзбекистон овози» газетаси мухбири томонидан ишга жойлашишда тезкорлик билан ишлар олиб борилмаслиги ва ички ишлар ходимларининг юриш-туриш қоидаларига риоя этиш-этмаслигидаги камчиликлар масаласида берган саволларга қуйидаги жавоб қайтарилди: «Ички ишлар органига ишга ёки олий таълим муассасамизга қабул қилиш жараёнига маълум ўрганишлар талаб қилади. Ўтган йили вазирлигимиз томонидан эътирозлар ўрганиб чиқилиб, ишга қабул қилишда соддалаштирилган тизим жорий этилди. Қабул қилиш ёки рад этиш масаласида 40-50 кун ичида жавоб айтилади», дейди ИИВ Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустамбек Камолов.

Генерал-майор Қутбиддин Бурхонов Қорақалпоғистонда рўй берган ДАН ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можароли ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

«Ички ишлар ходими хизмат давомида юриш-туриш қоидаларига риоя этиши жуда муҳим. Куни кеча ўзингизни ҳам хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган воқеада икки маст одам тортишиб турган вақтда ички ишлар ходими келиб ажратмоқчи бўлган. «Тўполон қилмагин, ўзингни босиб олгин», деб ушлаб турган вақтда атайин эшикни ёпяпти. Қўли лат еган. Экспертизага борган. Шу вақтда автоматик равишда маст одамнинг юзига шапалоқ тортиб юборган. Бу можаро иштирокчилари бўлган бошқа кишиларга ҳам маъмурий чора кўрилади. Ўзини боса олмаган ўша ходимни эса лавозимидан озод этиш масаласи кўрилмоқда. Ички ишлар органи ходими биринчи навбатда ўта маданиятли бўлиши керак. Давлат раҳбари, ҳукуматимиз, вазиримиз талаби ҳам аввало шу», дея жавоб берди у.

Бироз аввалроқ интернетда Амударё тумани Манғит шаҳри Баркамол авлод кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори маст ҳолатдаги йўловчилар билан баҳс давомида улардан бирига шапалоқ туширгани тасвирланган видео тарқалганди.

Кейинроқ Ички ишлар ходими ўзи урган фуқаронинг олдига бориб, ундан кечирим сўраган ва томонлар ярашган. Бу ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, натижага кўра уни лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритилган.

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари