Главные новости
Главная / Сиёсат / Олий суд адолат ўрнатди – фермерлар ерлари ўзларига қайтарилади
Место рекламы

Олий суд адолат ўрнатди – фермерлар ерлари ўзларига қайтарилади

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан адолат тантана қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2019 йил 23 январь куни Қоракўл туман ҳокимлигининг “Дўрмон Омад Нури” фермер хўжалиги билан 2016 йил 20 июнда тузилган 638-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби кўрилмасдан қолдирилган. Даъво талабининг ажратилган ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қисми қаноатлантирилмаган.

smeteqbdktzvq5arxfctwbk21_hkjexo

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 321, 323-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:

Туман ҳокимлигининг мутасадди ходимларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш рад этилсин.

Биринчи инстанция судининг 2018 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2018 йил 24 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.

Янги қарор қабул қилинсин.

Қоракўл туман ҳокимлигининг «Дўрмон омад нури» фермер хўжалиги билан 2016 йил 20 июнда тузилган 638-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин. Даъво талабининг ажратилган ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қисми қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.

Қоракўл туман ҳокимлиги ҳисобидан:

– республика бюджетига (судларнинг ривожлантириш жамғармасига) 1 843 000 сўм давлат божи;

– Олий суднинг депозит ҳисобига 50 682 сўм суд харажати;

– «Дўрмон омад нури» фермер хўжалиги фойдасига 1 875 218 сўм суд харажатлари ундирилсин.

Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.

Қарор қабул қилинган кундан қонуний кучга киради», – дейилади судлов ҳайъатининг «Дўрмон омад нури» фермер хўжалиги иши бўйича чиқарган қарорида.

Азиз Обидовнинг билдиришича, шу куни Kun.uz сайтида эълон қилинган мақоладаги иккинчи фермер хўжалиги «Учқун Дўрмон замини» бўйича ҳам шу мазмундаги қарорини чиқарган.

«ИПКнинг 118, 321, 323-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:

Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 24 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.

Янги қарор қабул қилинсин.

Қоракўл туман ҳокимлигининг «Учқун Дўрмон замини» фермер хўжалиги билан 2015 йил 28 декабрда тузилган 11-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин.

Даъво талабининг «Учқун Дўрмон замини» фермер хўжалигига ажратилган ер майдонларини Қоракўл туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қисми қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.

Коракўл туман ҳокимлиги ҳисобидан:

– республика бюджетига (судларнинг ривожлантириш жамғармасига)

1 843 000 сўм давлат божи;

– Олий суднинг депозит ҳисобига 50 682 сўм суд харажати;

– «Учқун Дўрмон замини» фермер хўжалиги фойдасига 1 875 218 сўм суд харажатлари ундирилсин.

Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.

Иш юзасидан 2018 йил 24 сентябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор килинсин.

«Учқун Дўрмон замини» фермер хўжалигининг назорат шикояти қисман қаноатлантирилсин.

Қарор қабул қилинган кундан қонуний кучга киради», – дейилади судлов ҳайъатининг «Учқун Дўрмон замини» фермер хўжалиги иши бўйича чиқарган қарорида.

Суд мажлисида иштирок этган Kun.uz мухбирига кўра, судлов ҳайъатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров икки фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил сифатида қатнашган.

2018 йил 9 сентябрь куни Kun.uz сайтида «Шартнома режаларини доимо бажариб келган фермер ери тортиб олинди» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Унда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида «Дўрмон омад нури» номли фермер хўжалиги узоқ йиллар мобайнида намунали фермер хўжалиги бўлиб келганига қарамай, унинг раҳбари Олтин Соттиева устидан бир гуруҳ фуқароларнинг шикоят қилгани важи билан фаолияти тугатилгани, ижарага берилган ер майдонлари эса, қонунчиликка хилоф равишда туман заҳирасига қайтарилгани ҳақида сўз юритилган эди.

Туман хокимлиги томонидан судга тақдим этилган фермер хўжалигига оид Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 30 майдаги 104/02-сонли қарори Қоракўл туман маъмурий суди ғайриқонуний деб топилган. Кейинчалик, Бухоро вилояти маъмурий суди апелляция инстанцияси бу қарорни ўз кучида қолдирди.

Шунга қарамай, туман ҳокимлиги Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 30 майдаги 104/02-сонли қарори асосида бекор қилган ер ижара шартномасини қонунийлаштириш мақсадида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритган.

Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 23 январдаги 4-2003-1801/1863-сонли иш бўйича чиқарган қарорида таъкидланишича, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилишига йўл қўйилган.

Олий суд қарорларида «қарор қабул қилинган кундан кучга кириши алоҳида таъкидланган». Яъни 2019 йил 23 январдан эътиборан мазкур қарорлар ижроси таъминланиши даркор. Шу муносабат билан Kun.uz сайти ушбу муаммо туман ҳокимлиги Олий суд қарорини ўз вақтида ижро этиш бўйича зарурий чораларни қўллаши орқали муаммо ижобий ечим топишига ҳамда том маънода адолат ўрнатилишига ҳисса қўшишига ишонч билдиради.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

tramp-kim-chen-680x386

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашув учун жой танлади

АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашув бўлиб ўтадиган жойи …