Главная / Жахон / узбекистонлик сартарошни улдиргани учун ушланган котил айбини тан олди

узбекистонлик сартарошни улдиргани учун ушланган котил айбини тан олди

Россия пойтахтининг Янги Москва кисмида узбекистонлик сартарошни улдирганликда гумон килиб ушланган 26 ёшли Павел исмли Россия фукароси котиллик айбини тан олди. Бу хакда, мамлакат тергов кумитасига асосланиб, «MK.ru» хабар бермокда.

Хабарномада айтилишича, сурокка тутилган пайтда жиноятчи айбини тан олган ва курсатма берган.

Суд тергов даъвосига кура Павелни хибсга тутиб туришни белгилади.

Илгари хабар килинганидек, соч турмаги бахонасида жанжал кутарган жиноятчи узбекистонлик 24 ёшли Достон Одилхоновни сих билан улдирган.

Котилликда гумондор Киров туманида истикомат килувчи 26 ёшли Павел исмли шахс булиб, у мукаддам судланган.

Котиллик акс этган видеони сартарошнинг Антон Беляков исмли мижози интернетга жойлаштирди. У 24 ёшли узбекистонликнинг профессионал сартарош булганини таъкидлаб утди.

Достон Одилхонов оиладаги ягона фарзанд эди. Россияда унинг кариндошлари йук эди. Достоннинг эски мижозлари унинг танасини юртига кайтариш учун пул тупламокда.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари