Главные новости
Главная / Жамият / 2020/2021 укув йилидан бошлаб профессионал таълим муассасалари тармоги ташкил этилади
Место рекламы

2020/2021 укув йилидан бошлаб профессионал таълим муассасалари тармоги ташкил этилади

Узбекистон Республикаси президенти “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги фармонни имзолади.

2020/2021 укув йилидан бошлаб Узбекистон Республикасида Таълимнинг халкаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйгунлашган янги бошлангич, урта ва урта махсус профессионал таълим тизими хамда табакалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоги ташкил этилади.

28kani0rvjol7ceelze4zt8cle_xb8e1

Куйидагилар:

Халкаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий куллаб-кувватлашга каратилган бошлангич профессионал таълим боскичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари руйхати;

Халкаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида урта профессионал таълим боскичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари руйхати;

Халкаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган урта махсус профессионал таълим боскичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари хузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари руйхати;

Касбга укитиш марказларини ташкил этиш учун Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги тизимига утказиладиган касб-хунар коллежлари руйхати;

Олий таълим муассасалари кувватларини ошириш, истикболда хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларини ташкил этиш учун бериладиган касб-хунар коллежлари руйхати;

Олий таълим муассасаларининг куп тармокли укув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этиш учун бериладиган касб-хунар коллежлари руйхати;

Бинолари умумий урта таълим муассасалари сифатида фойдаланиладиган касб-хунар коллежлари руйхати тасдикланди.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига зарур холларда ушбу банд билан тасдикланган руйхатларга узгартириш ва кушимчалар киритиш хукуки берилди.

Белгилаб куйилишича:

бошлангич, урта ва урта махсус профессионал таълим муассасаларига Халкаро таснифлагич буйича асосий таълим дастурларидан ташкари куйи даражадаги таълим дастурлари буйича кадрлар тайёрлаш хукуки берилади;

тизимда мос равишда бошлангич, урта ва урта махсус профессионал таълим дастурлари жорий этилган касб-хунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоги ташкил этилади;

касб-хунар мактабларида кадрлар тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари хисобидан шакллантирилган гурухларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади;

таълим олаётган укувчилар Узбекистон Республикаси Давлат бюджети хисобидан базавий хисоблаш микдорининг бир баравари микдорида ойлик стипендия хамда уч махал овкат билан таъминланади. Бунда касб-хунар мактаблари укувчиларни уч махал овкат билан таъминлаш ёки мазкур овкат пулларини уларга тулаб бериш хукукига эга;

жорий саклаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустахкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Узбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари хисобидан амалга оширилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

k51U_mh4jLB-BtTH03EsKObO3EjBZ83I

1 октябрдан бошлаб якин кариндошлар уртасида нотариал тасдикланган автоишончнома бекор килинади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Бу хакда Адлия …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари