Главная / Иктисодиёт / 11-та ташкилот «Узпахтасаноат» таркибидан чикарилади
Место рекламы

11-та ташкилот «Узпахтасаноат» таркибидан чикарилади

11-та ташкилот “Узпахтасаноат” АЖ таркибидан чикарилади. Бу хакда Вазирлар Махкамасининг “Коракалпогистон Республикасида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори лойихасида айтилган.

Хужжат билан Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат активларини бошкариш агентлиги, “Узпахтасаноат” АЖ, Молия вазирлиги, Иктисодиёт ва саноат вазирлигининг:

а) “Коракалпокпахтасаноат худудий бирлашмаси” АЖ ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларни руйхат буйича “Узпахтасаноат” АЖ таркибидан чикариш;

tczy6tlpxbc__epugizjwvogtt_6o6i8

б) “Коракалпокпахтасаноат худудий бирлашмаси” АЖ устав капиталидаги руйхат буйича акциялар пакетини, истисно тарикасида, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашига бериш;

в) “Коракалпокпахтасаноат худудий бирлашмаси” АЖни кайта ташкил этиш ва унинг базасида таркибига ташкилотларни киритиш оркали масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Qoraqalpog`iston agrocluster” замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш;

г) давлат улушини купайтириш хисобига ва кейинчалик “Узпахтасаноат” АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириш оркали “Коракалпогистон минтакавий пахта терминали” МЧЖ устав капиталида “Узпахтасаноат” АЖга тегишли улушни Агрокластер устав капиталига баланс кийматида бериш;

д) “Коракалпокпахтасаноат худудий бирлашмаси” АЖнинг “Узпахтасаноат” АЖ олдидаги карзини, давлат улушини купайтириш хисобига ва кейинчалик “Узпахтасаноат” АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириш оркали сундириш;

е) 2020-2023 йилларда “Qoraqalpog`iston agrocluster” МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойихаларининг прогноз параметрлари тугрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

“Узпахтасаноат” АЖ таркибидан чикарилаётган ташкилотлар руйхати:

“Коракалпокпахтасаноат худудий бирлашмаси” АЖ

“Амударё пахта тозалаш” АЖ

“Хужайли пахта тозалаш” АЖ

“Беруний пахта тозалаш” АЖ

“Турткул пахта тозалаш” АЖ

“Халкабад пахта тозалаш” АЖ

“Элликкальа пахта тозалаш” АЖ

“Коракалпогистон минтакавий пахта терминали” МЧЖ

“Паруаз пахта терминали” МЧЖ

“Коракалпокпахтатранс” МЧЖ

“Акчакул оромгохи” МЧЖ

Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашига берилаётган “Коракалпокпахтасаноат худудий бирлашмаси” АЖ устав капиталидаги акциялар пакети
РУЙХАТИ

“Qoraqalpog`iston agrocluster” замонавий агросаноат кластерини таркибига кирувчи ташкилотлар
РУЙХАТИ

 1.   “Амударё пахта тозалаш” АЖ

2.   “Хужайли пахта тозалаш” АЖ

3.   “Беруний пахта тозалаш” АЖ

4.   “Турткул пахта тозалаш” АЖ

5.   “Халкабад пахта тозалаш” АЖ

6.   “Элликкальа пахта тозалаш” АЖ

7.   “Коракалпогистон минтакавий пахта терминали” МЧЖ

8.   “Паруаз пахта терминали” МЧЖ

9.   “Коракалпокпахтатранс” МЧЖ

10. “Акчакул оромгохи” МЧЖ

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Сотувларнинг биринчи куни банклар томонидан канча накд доллар сотилгани маълум булди

Узбекистонда тижорат банклари томонидан накд валюта сотиш бошланган куннинг узида банклар томонидан карийб 10 млн …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари