Главные новости
Главная / Технологиялар / 23та янги телефонни сотиб юбориб, урнига ишлатилган 18та курилма харид килган экспедиторга жиноят иши очилди
Место рекламы

23та янги телефонни сотиб юбориб, урнига ишлатилган 18та курилма харид килган экспедиторга жиноят иши очилди

Пойтахтдаги “Тошкент савдо маркази” МЧЖда экспедитор булиб ишловчи, 1990 йилда тугилган Д.А. жорий йил 9 сентябрь куни 244 дона уяли телефон аппарати ва 50 дона косметик воситани юк хати асосида кабул килиб олади.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошкармаси хабарига кура, у телефон аппаратлари ва косметика махсулотларини МЧЖга топшириши лозим булган, бирок узига ишониб топширилган узганинг мулкига куз олайтиришни маъкул деб топган.

Шундан сунг, Шайхонтохур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасига йул олган. Бу ерда 23 та, яъни 18 та “Samsung Galaxy A8”, 4 та “Samsung Galaxy A5” ва 1 та “Samsung Galaxy A3” русумли телефон аппаратларини 5 000 000 сумга пуллаган. Жиноий килмишини яшириш максадида илгари фойдаланилган 18 та уяли телефон аппаратини сотиб олади ва уз ишхонасига олиб боради.

Шу куни “Тошкент савдо маркази” МЧЖ омборида вакиллар томонидан буюмлар куздан кечирилганида эса, улар орасида 5 та “Samsung” русумли телефон аппарати йуклиги аникланади. Бу хакда “Тошкент-Аэро” ИБК контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш булими ходимларига хабар берилади.

Мазкур холат буйича Тошкент шахри аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошкармаси тергов булими томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Фукаро Д.А. томонидан етказилган моддий зарар тулик копланди.

Хозирда мазкур жиноят иши тугатилиб, судга юборилиш чоралари курилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

DYJtDQ9-O0fk5TFjNTQDvc4WfHxnEPOi

Грузия Россияни президент сайтига киберхужум содир этишда айблади

Грузия ташки ишлар вазирлиги Россияни 2019 йилда Грузия президенти ва ОАВлари сайтларига содир этилган киберхужумларга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари