Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 9—10 март кунлари Тожикистон Республикасига давлат ташрифи икки томонлама алокалар ривожида янги сахифа очди. Унда икки мамлакат уртасида савдо-иктисодий, маданий алокаларни ривожлантириш юзасидан мухим келишувларга эришилган эди. Шунга мувофик, утган киска вакт мобайнида икки мамлакат ишбилармон доира вакилларининг узаро мулокотини ташкил килиш, кушма лойихаларни амалга оширишларига кумаклашиш максадида турли даражадаги бизнес-форумлар, саноат махсулотлари кургазмаси, ярамаркалар ташкил этилди.

Таъкидлаш уринли, бу каби учрашув ва мулокотларни ташкил этишдан максад икки давлат тадбиркорлари уртасида кооперация алокаларини мустахкамлаш, мамлакатларнинг умумий транспорт-коммуникациявий, савдо-иктисодий имконияти ва салохиятидан тулаконли фойдаланиш оркали товар айланмаси хажмини сезиларли ошириш, кушма лойихалар доирасида саноат махсулотлари ишлаб чикариш оркали учинчи мамлакат бозори томон йул топишдан иборат.

Форум доирасида мехмонларга Узбекистонда ишлаб чикаришни эркинлаштириш, фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, эркин ва кичик саноат зоналари, уларда инвесторлар учун яратилган солик имтиёзлари ва бошка кулайликлар хакида сузлаб берилди. Тожикистон курилиш, туризм, транспорт-логистика сохаси вакиллари Узбекистоннинг шу сохадаги салохияти билан таништирилди. Шунингдек, икки мамлакат инвесторлари учун яратилаётган кулайликлар, ишлаб чикарилаётган махсулотлар, такдим этилаётган имтиёзлар хакида мухим маълумотлар берилди хамда мавжуд иктисодий имкониятлар такдимоти утказилди.

Бугунги кунда давлатларнинг савдо-иктисодий хамкорлиги янги суръатларда ривожланмокда. Жорий йилнинг биринчи ярмида узаро товар айирбошлаш хажми 35 фоиз усди. Узбекистондан Тожикистонга енгил автомобиллар, юк машиналари, кишлок хужалиги техникалари, металлургия, электротехника, курилиш моллари, озик-овкат ва тукимачилик саноати махсулотлари экспорт килинаётган булса, Тожикистон Узбекистонга курилиш материаллари, цемент, алюмин каби махсулотларни етказиб бермокда.

Анжуманда таъкидланганидек, савдо-иктисодий, сармоявий сохалардаги хамкорлик суръатларида сезиларли усиш кайд этилаётган булса-да, бу мавжуд имконияларга тулик мос келмайди. Шу маънода, бугун давлатлар уртасидаги савдо айланмасини 2020 йилгача 500 миллион долларга етказиш белгиланган. Бунинг учун барча зарур имкониятлар мавжуд. Мамлакатларнинг жугрофий жойлашуви, инвестицияларни химоя килиш буйича узаро келишувлар, солик юкини енгиллаштиришдаги хамкорлик, умумий чегаралар, эркин савдо тартиби ва минтака мамлакатларининг ягона транспорт-коммуникация, транзит-логистика имкониятлари шулар жумласидан.

Бизнес-форум давомида молиявий хамкорлик, транзит, электроника, фармацевтика, кандолатчилик махсулотлари экспорт-импортига оид умумий киймати 103,3 миллион долларлик шартномалар имзоланди.