Главная / Сиёсат / 2021 йилга мулжалланган давлат бюджети параметрлари мухокама килинди
Место рекламы

2021 йилга мулжалланган давлат бюджети параметрлари мухокама килинди

Бугун Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мулжалланган давлат бюджети параметрлари мухокамасига багишланган видеоселектор йигилиши утказилди.

«Коронавирус пандемияси купгина режаларга жиддий таъсир курсатди. Лекин кабул килинган карорлар ва уз вактида курилган чоралар натижасида жорий йилги бюджет параметлари ижроси таъминланмокда. Бу эса пандемия окибатларини бартараф этишга 13,4 триллион сум маблаг йуналтиришга имкон берди.

Давлатимиз рахбари келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жахондаги иктисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йигилишда макроиктисодий баркарорлик ва белгиланган бюджет тушумларини тулик таъминлаш чора-тадбирлари мухокама килинган. Бунинг учун 2021 йили иктисодиётда камида 5,1 фоиз, жумладан, саноатда 5,8 фоиз, хизматлар ва курилишда 6,5 фоиздан усишга эришиш керак булади. Инфляция даражаси ва бюджет дефицитини прогноз курсаткичларидан оширмаслик хам мухим хисобланади.

Мутасаддиларга ушбу вазифалар буйича топшириклар берилган. Яширин иктисодиётни кискартириш хамда 600 минг иш урнини легаллаштириш, 53та идоранинг маълумотлар базасини интеграция килиш, маркировка кулланадиган махсулотлар турини кенгайтириш хисобига бюджетга кушимча маблаглар тушириш мумкинлиги айтиб утилди.

Йирик корхоналарда ишлаб чикаришни купайтириш хам режалаштирилмокда. Мисол учун, иктисодиёт тармоклари ва ахолининг табиий газга булган эхтиёжини тулик коплаш хамда хисоб-китобни тугри йулга куйиш оркали акциз солигидан кушимча 500 миллиард сум маблаг тушириш имкони мавжуд. Шу билан бирга, электр энергияси билан ички бозордаги эхтиёжни узлуксиз таъминлаш хисобига кушилган киймат солигидан кушимча 250 миллиард сум бюджетга даромад тушиши кутилмокда.

Энергетика вазирлигига шу буйича курсатмалар берилган. Транспорт вазирлигига кейинги йили катновларни тиклаш, янги маршрутларни очиш хисобига бюджетга тушумларни 2019 йилдаги курсаткичларга етказиш вазифаси куйилган.

Пандемия шароитида ижтимоий сохага ажратиладиган харажатлар жорий йилга нисбатан камида 15 фоизга оширилиши режалаштирилмокда. Жумладан, кейинги йилда мактабгача таълим камрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказиш максад килинган. Халк таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш буйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сум, жихозлашга 200 миллиард сум йуналтириш назарда тутилмокда.

Бундан ташкари, илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида келгуси йили инновацион ривожлантириш ва новаторлик гояларини куллаб-кувватлаш жамгармасига бюджетдан 2 баравар куп маблаг ёки 100 миллиард сум ажратилади.

Согликни саклаш сохасига карийб 20 триллион сум, шундан коронавирусга карши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сум хамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сум белгиланиши кузда тутилган.

Илк бора онкогематологияга карийб 90 миллиард сум ажратилмокда. Шунингдек, тамаки савдосидан олинган акциз солигининг 7 фоизи Онкогематологик ва даволаш кийин булган касалликларга чалинган беморларни согломлаштиришга кумаклашиш жамгармасига утказиб берилади. Шу билан бирга, келгуси йилда биринчи марта гемодиализга мухтож касалларга тиббий хизматлар курсатиш камровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сум йуналтирилади.

Йигилишда камбагалликни кискартириш, тадбиркорликни куллаб-кувватлаш хамда ахоли бандлигини таъминлаш масалаларига алохида эътибор каратилди.

Камбагалликни кискартириш максадида ижтимоий нафака олувчи мухтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди. Келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча худудларда ишга тушириб, ижтимоий нафакалар ажратиш тизимини тулик автоматлаштириш зарурлиги кайд этилди.

Тадбиркорлик дастурлари доирасида 3 триллион сумдан ортик субсидиялар берилиши мулжалланмокда. Бундан ташкари, Бандликка кумаклашиш жамгармаси хамда Жамоат ишлари жамгармасига 250 миллиард сумдан маблаг йуналтириш режалаштирилган.

Янги иш уринлари очиш ва ахолини тадбиркорликка жалб килиш хисобига кам таъминланганлар сонини кискартириш зарурлиги таъкидланди.

Кайд этилишича, келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи марта 30 миллиард сум ажратилиши белгиланган. Мутасаддиларга бу борада янги тартиб ва руйхатлар ишлаб чикиш топширилди.

Бюджетни шакллантиришда махаллий кенгашлар ваколатларини янада кенгайтириш зарурлиги кайд этилди. Худудлар узи учун кушимча резервларни аниклаши, уларнинг хисобига жойлардаги муаммоларни хал килишга урганишлари максадга мувофиклиги айтиб утилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бюджет харажатлари очик-ошкора булиши, вазирлик ва идоралар, худудлар унинг хар бир сумини окилона сарфлаши кераклигини таъкидлади.

«Яна бир мухим масала – молиявий интизом ва назоратни кучайтириш. Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини мустахкамлаш, ноконуний харажатлар ва камомадларга йул куймаслик буйича курсатмалар берилди.

Бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон килиш тартиби жорий килинади ва бунга амал килмаган рахбарларга жарима кулланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва махаллий кенгашлар назорат килади», дейилади хабарда.

Бош вазир уринбосарларига кейинги йил учун марказлашган, хорижий ва хусусий инвестиция дастурларини шакллантириш вазифаси куйилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

H4d4nAPhm-lHkWojVONpJgU7PhJNy1fw

Курилиш сохасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони очикланди

Давлат статистика кумитаси маълумотларига кура, жорий йилнинг январ-октябр ойларида Узбекистонда курилиш сохасида фаолият юритаётган корхона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари