Главные новости
Главная / Жамият / 15 июндан абитуриентларнинг хужжатларини кабул килиш бошланиши керак. Лекин кабул квоталари хали эълон килинмади
Место рекламы

15 июндан абитуриентларнинг хужжатларини кабул килиш бошланиши керак. Лекин кабул квоталари хали эълон килинмади

Хукумат карори билан Олий таълим муассасаларига укишга кириш учун хужжатларни кабул килиш буйича давлат хизматларини курсатишнинг маъмурий регламенти тасдикланди.

Унга мувофик, абитуриентлар таълим муассасаларига укишга кабул килиш буйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали хужжат топшириши мумкин. Ушбу олий укув юртлари руйхати хакида 5 кунлик муддатда таклиф Давлат комиссиясига киритилиши лозим.

pth7ovgvs_w2l8rsarb846jmqgbrcom2

Давлат хизматлари марказлари томонидан хужжатлар 15 июндан 15 июлгача абитуриентларнинг доимий руйхатда турган жойидан катъи назар кабул килинади. Бошка олий укув юртларига хужжатлар олий таълим муассасалари кабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача кабул килинади.

Хушнудбек Худайбердиев уз Telegram-каналида Узбекистонда кабул квоталари качон эълон килиниши буйича саволни уртага ташлади.

«Келаси хафтадан, яъни 15 июндан бошлаб, бутун республика буйлаб ОТМларга кабул жараёнлари бошланиши керак.

Аммо шундай булса-да, жорий йилги кабул квоталари хозирча тасдикланмади. Вахоланки, кайси ОТМ кайси йуналишга нечта талаба кабул килиши аник булмасдан туриб, кабул жараёнлари бошланмаслигини купчилик билмаса керак. Яъни мабодо кабул квоталари уз вактида тасдикланмаса, унда 15 июнь келган булса хам, абитуриентлардан хужжатлар кабул килинмайди, карор чиккунгача кутилади.

1998 йилдан буён тахлил килиб курсак, бундай холат 4 марта руй берган. 2004, 2011, 2014 ва 2015 йилларда кабул квоталари кеч тасдикланган ва шу сабабли кабул жараёнлари конунчиликда белгиланган муддатлардан кечикиб бошланган.

Энг рекорд даражада кеч тасдикланган кабул квоталари 2011 йилда кузатилган. Ушанда тегишли карор Президент томонидан 4 июль куни имзоланган хамда 20 июнда бошланиши керак булган кабул жараёнларига 2 хафта кечикиб старт берилган.

Айтганча, утган йили хам битта ОТМ учун кабул жараёнининг кечикиб бошланиш холати кузатилди. Аникроги Жахон иктисодиёти ва дипломатия университетининг кабул квоталари колган ОТМларникидан кечрок – 21 июнь куни тасдикланди ва ушбу ОТМда кабул конунчиликда белгилангандан 1 хафта кечикиб бошланди.

Жорий йилги кабул квоталари качон тасдикланиши хозирча маълум эмас», дейилади хабарда.

Маълумот урнида айтиш керакки, 2005 йилдан бошлаб кабул квоталари Президент карори билан тасдикланади. Унгача эса Вазирлар Махкамаси карори билан тасдикланган.

Куйида эса турли укув йилларида кабул квоталари кайси санада тасдиклангани ва бакалавриат учун кабул квоталарининг сони хакидаги маълумот билан танишишингиз мумкин:

2018/19 укув йили — 4 июнь (кабул квотаси сони: 69.200)

2017/18 — 5 май (66.316);

2016/17 — 26 май (57.907);

2015/16 — 23 июнь (57.907);

2014/15 — 26 июнь (57.907);

2013/14 — 11 июнь (56.607);

2012/13 — 7 май (56.607);

2011/12 — 4 июль (56.607);

2010/11 — 28 май (56.607);

2009/10 — 4 июнь (57.305);

2008/09 — 19 май (58.000);

2007/08 — 30 май (51.604);

2006/07 — 2 июнь (51.604);

2005/06 — 2 июнь (51.175);

2004/05 — 24 июнь (51.175);

2003/04 — 14 июнь (51.100);

2002/03 — 4 июнь (51.100);

2001/02 — 12 июнь (49.500);

2000/01 — 8 июнь (49.500);

1999/2000 — 2 июнь (43.653);

1998/99 — 25 май (42.000).

Изох: кабул квоталари сони кушимча кабуллар ва узгаришлар эвазига курсатилган ракамлардан купрокни ташкил килган булиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Фохишаликка олиб кетилаётган икки аёл тухтатиб колинди

Шу йилнинг 21 июль куни Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари