Главные новости
Главная / Технологиялар / 21 июнь – илк хусусий космик парвоз амалга оширилган сана
Место рекламы

21 июнь – илк хусусий космик парвоз амалга оширилган сана

Якиндагина, аникроги, 30 май санасида катта бир тарихий вокеа юз берди. Ихтирочи, мухандис, миллиардер Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси томонидан яратилган Crew Dragon космик кемаси илк бора учувчили парвозни амалга ошириб, астронавтларни ХКСга элтиб куйди. Crew Dragon ХКС билан автомат режимда муваффакиятли туташди ва бу ходиса космик парвозлар сохасида мутлако янги эрани бошлаб берди. Эндиликда NASA одамларни космосга элтиш борасида хусусий компаниялар билан расман иш бошлади. Бу, шубхасиз, улкан тарихий вокеадир.

Фото: Google Photos

Лекин, биласизми, канчалик «тарихий», «улкан ходиса» булмасин, Crew Dragon ва Илон Маск бу борада хеч канакасига биринчи эмас! Илон Маскнинг мазкур муваффакиятидан нак 16 йил мукаддам, аникроги, 2004 йилнинг 21 июнида SpaceShipOne космик кемаси инсоният тарихида илк бора хусусий орбитал парвозни амалга оширган. Бу парвознинг асосий таъсисчиси ва молиялаштирувчиси эса Илон Маск сингари «таги бакувват» америкалик миллиардер эмас, балки эронлик аёл булган десам ишонасизми? Ишонаверинг, бу хакикатан хам шундай!

SpaceShipOne космик парвоз лойихасини асосий молиялаштирувчиси ва титул хомийси 1966 йилда Машхад шахрида тугилган Ануша Ансорий исмли аёл булган. Албатта, эронлик бу аёл уша  пайтда аллакачон Америкада яшаб, урнашган, катта бизнес эгасига айланиб булган эди. Колаверса, адолат юзасидан айтиш жоизки, лойихада ундан ташкари яна бошка пулдорлар хам хисса кушишган.

Лекин нима булганда хам, тарихда илк хусусий космик парвозга энг катта пул тиккан шахс – айнан Ансорий булади ва шу сабабли хам илк хусусий космик парвозни амалга ошириш лойихасининг молиявий кисмини «Ансорий Х мукофоти» (Ansari X prize) деб номланган. Унга кура, хусусий компания узи ясаган, куп марта фойдаланса буладиган учувчили космик кемада икки хафта ичида икки маротаба суборбитал космик парвозни амалга ошириши керак эди (Карман чизигидан тепага чикиши керак булган). Ютукка оз эмас, куп эмас – 10 миллион доллар куйилган. Бундан максад космик туризмни ривожлантириш ва космик парвозлар факат давлат ахамиятидаги иш эмаслиги, хусусий компаниялар хам бундай парвозларни амалга ошира олишини курсатиб бериш эди.

Ансорий мукофотини 1982 йилда ташкил килинган Scaled Composites LLC фирмаси ютиб олган. Ушбу компания мутахассисларидан иборат «Tier One» гурухи лойихалаган ва ясаган SpaceShipOne космик кемаси илк бора 2003 йилнинг 29 июлида 14 км баландликка парвоз килиш билан суборбитал парвозларга тайёрлана бошлаган. Конструкцияга кура, атмосферанинг юкори катламларигача SpaceShipOne космик кемасини бошка бир самолёт – WK (White Kinght) «елкасида кутариб» элтиб куйган. Шунингдек, мухандислар ушбу космик кема учун авваллари кулланилмаган узига хос янгиликлар, мутлако янги техник ечимларни уйлаб топган. Масалан, SpaceShipOne полибутадиэн ва азот оксиди (N2O) газларида ишловчи гибрид двигатель билан жихозланган.

SpaceShipOne кемасини 14 км баландликкача юкорида айтилганидек, WK самолёти кутариб чиккан. Режага кура, уша баландликда космик кема ва WK узаро ажралган хамда SpaceShipOne’нинг реактив двигателлари ишга туширилиши керак булган. Натижада, космик кема вертикал холатга келиб, тахминан 3 500 метр таксим секунд тезланиш билан яна 50 км юкорига учиб чикиши кузда тутилган.

«Карман чизиги»гача булган кейинги 36 км масофани эса SpaceShipOne уз инерсияси эвазига босиб утиши керак булган. Эслатиб утамиз, «Карман чизиги» бу – Ер атмосфераси ва коинот уртасидаги чегарани англатувчи шартли баландлик масофаси булиб, халкаро келишувларга кура, денгиз сатхидан 100 км юкоридаги баландлик Ер ва коинот чегараси хисобланади ва айнан шу чегарани «Карман чизиги» дейилади. Кимки, ушбу баландликдан нарига учиб чика олса, коинотга парвоз килган хисобланади.

Мухандислар ва учувчилар барча зарурий тайёргарликни ва синовларни амалга ошириб, 2004 йилнинг 21 июнь санасида илк бора уз космик кемаларини хакикий космик парвозга олиб чикишди. Учувчи Майк Мелвилл бошкарувидаги SpaceShipOne шу куни Тошкент вакти билан тахминан 20:00 да стартга чикиб, 51 дакикадан сунг уша 100 километр баландлик маррасини кесиб утди. У деярли 103 км баландликка учиб борди ва тахминан уч дакика мобайнида коинотда парвоз килди. Кейин эса кайта атмосферага кириб, 17 км баландликкача «шунгиш» режимида тушиб келди. Ушбу баландликда космик кема энди оддий самолёт сингари канотлар кучидан фойдаланган холда одатий парвоз кила бошлаб, аэродромга кайтиб кунган.

Албатта, бу Ансорий мукофотини кулга киритиш учун дастлабки уриниш, таъбир жоиз булса, синов тести булган. Кейинчалик, аникроги, 2004 йилнинг 29 сентябрь ва 4 октябрь саналарида SpaceShipOne яна икки бора шундай космик парвозларни амалга оширишни уддалади. Хатто 4 октябрдаги парвозда учувчи Брайан Бинни SpaceShipOne’ни 112 км баландликкача олиб чика олди. Парвозларнинг хаммаси тулик штат режимида, мукаммал аникликда амалга ошган. Бирор бир кутилмаган вокеалар булмаган. Бу оркали мухандислар Ансорий мукофотини кулга киритиш билан бирга, унгача 41 йил мобайнида амалда турган суборбитал парвоз баландлик рекордини хам янгилашган.

Шу тарика, SpaceShipOne ва унинг учувчилар жамоаси хакли равишда инсоният тарихидаги илк хусусий космик парвозни амалга оширган кахрамонлар сифатида кайд этилади!

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

UGCBmp0IKvFMkI25O4iMYYhCUyrl1qk

Швецияда илк 5G тармоги ишга туширилди

Tele2 телекоммуникация компанияси 24 май куни Швецияда янги авлоддаги мобил алока тармоги 5G’ни биринчи булиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари