Главная / Сиёсат / «91 фоиз ахоли пропискага карши» – Узбекистондаги ички миграцияга оид тадкикот эълон килинди
Место рекламы

«91 фоиз ахоли пропискага карши» – Узбекистондаги ички миграцияга оид тадкикот эълон килинди

Узбекистон ички миграция даражаси буйича жахонда энг куйи уринларда туради. Мамлакатдаги урбанизация курсаткичларида 2009 йилдан буён тургунлик кузатилмокда.

Жахон банки тадкикотчиси Уильям Сеиз утказган тадкикотда шу хакда суз боради.

Муаллиф ички миграцияга тусик булаётган икки асосий омилни келтириб утган: прописка режими ва шахарда яшаш харажатларининг кишлок худудларга нисбатан анча юкорилиги.

Маълум булишича, пойтахт Тошкентда яшаш харажатлари Узбекистон буйича уртача курсаткичдан 5,5 баробарга куп. Бу эса кишлокларда яшаётган деярли барча фукароларнинг пойтахтда хаёт кечиришга курби етмаслигини билдиради.

2018 йилда Тошкент шахридаги уртача маош микдори кишлок жойлардаги уртача ойликдан 88 фоизга, республика микёсидаги уртача маошдан 61 фоизга юкорирок булган.

Суровлар натижасига кура, ахолининг тахминан 90 фоизи – барча регистрацион чекловларни бекор килиш тарафдори.

Таъкидланишича, прописка режимини бекор килиш билангина урбанизация фаоллашишига эришиб булмайди. Бунинг учун шахарларда арзон уй-жойлар куриш суръатини ошириш керак. Утказилган суровлар узбекистонликларнинг 80 фоиздан купроги бу фикрга кушилишини курсатган.

Тадкикотчининг фикрича, ахолининг кучиш суръатлари сустлиги мамлакатда мехнат унумдорлиги ва бандлик даражаси усишига салбий таъсир килади.

Урганиш натижасида куйидаги чоралар тавсия этилган:

  • шахарларда кенг микёсда арзон ижара уйларини куриш ва ижара уй-жой бозорини шакллантириш (Сингапур, Хонгконг ва Хитой тажрибаси);
  • кучмас мулк дахлсизлигини таъминлаш (бу уз навбатида инвесторларни уй-жой куришга рагбатлантиради);
  • хам уй-жой курилиши билан шугуланувчи корхоналар, хам уй-жой сотиб олувчилар учун максадли субсидиялар ажратиш;
  • шахарларни режалаштиришга (мактаб, шифохона ва бошка ижтимоий объектлар жойлашуви) алохида эътибор каратиш ва хк.

Жахон банки расмий сайтида эълон килинган тадкикот банкнинг «Кашшоклик ва тенглик» глобал амалиёти доирасида утказилган булиб, ундаги маълумотлар Жахон банки ва Тараккиёт стратегияси маркази хамкорлигида 2018 йилдан буён утказиб келинаётган «Узбекистон фукароларини тинглаш» сурови натижаларига асосланган.

Эслатиб утамиз, 2019 йил бошида Узбекистонда Урбанизация агентлиги ташкил этилган. Мамлакатда урбанизация даражасини 2030 йилгача деярли 2 баробарга ошириб, 60 фоизга етказиш вазифаси куйилган. Республикада 16 ва ундан куп каватли уйлар курилишига ургу берилмокда. 2021 йилга кадар прописка режимида жиддий узгариш булиши кутиляпти.

  • Узбекистонда янги уй-жой сиёсатини амалга ошириш асосида урбанизация жараёнлари фаоллаштирилади
  • Амалда шахардаги ахолининг турмуш тарзи кишлокка хос – вазирлик 
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

TrfftalAo4WWjcuHHqdbP3fSG_nZkil1

Олий Мажлис IMEI-кодлари буйича жамоавий мурожаат юзасидан ишчи гурух тузди

Бугун, 21 февраль куни, Олий Мажлис Конунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари