Главные новости
Главная / Маданият / Закотнинг тугри булиш шартлари
Место рекламы

Закотнинг тугри булиш шартлари

zakot1. Ният.
Закотнинг тугри булиб закот урнига утиши учун энг мухим шарт закот беришни ният килишдир. Чунки Исломда хеч бир ибодат ниятсиз булмайди.
Качон руза тутилса, ният килиш керак. Токи тутган рузаси фарз рузами, назр рузами ёки нафл рузами билиниши керак.
Шунингдек, намознинг хам фарз, вожиб, суннат ёки нафл экани ниятдан ажратилади.
Садака – молиявий ибодатнинг хам тури куп. Закот эканини ният килмай молни бировга берса, закот урнига утмайди.
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам:
«Албатта, амаллар ниятга богликдир», деганлар.
Ханафий мазхаби буйича закотнинг ниятини факирга беришга хукман булса хам, кушиб килиш керак. «Хукман булса хам» деганда молни факирга бериб куйиб, у факирнинг кулида турганида «шу закотим» деб ният килиб куйса, жоиз. Ёки вакилга бераётиб ният килса, вакил ният килмаса хам, дуруст. Факирга беришга кушиб ният килиш керак булгани учун ният килиб закотни ажратса-ю, у факирнинг кулига етиб бормасдан туриб йуколса ёки угирланса, кайтадан закот беришга тугри келади.
2. Мулк килиб бериш.
Закот бериш тугри булиши учун закот берувчи томонидан у хакдорларга мулк килиб берилиши керак. Фойдаланиб туришга ёки таомлантириш йули билан берилган нарса закот булмайди. Ханафий мазхаби буйича мажнун ва ёш болага закот бериб булмайди.
Аллох таоло Куръонда «Ва закотни беринглар» деган. Бу – мулк килиб бериш билан собит булади.
Яна Аллох таоло: «Албатта, садакалар факирлар учундир» деган. «Садака килинди», дегани бировга бир нарсани мулк килиб берди, деганидир. «Факирлар учундир», дегани хам араб тили коидасида мулк маъносини билдиради. Уша иборада «тамлик ломи» — мулк килиш — деб номланган «лом» харфи ишлатилган.
Закот шартлари орадаги шархлар билан бир-биридан анча узоклашиб кетгани сабабли, эслаб килишга осон булиши учун шу жойда жамлаб, ракамлар билан ёзиб куйиш максадга мувофик буларди.

I. Закот фарз булиши учун молда булиши лозим шартлар:

1. Тулик мулк булиши керак.
2. Феълан ёки такдиран усувчи мол булиши керак.
3. Нисобга етган булиши керак.
4. Хожати аслиядан ортикча булиши керак.
5. Карздан холий булиши керак.
6. Бир йил тулган булиши керак.

II.  Закот берувчида булиши лозим шартлар:

1. Мусулмон булиши шарт.
2. Балогатга етган булиши шарт.
3. Хур булиши шарт.
4. Окил булиши шарт.

III.  Закотнинг тугри булиши шартлари:

1. Ният булиши шарт.
2. Хакдорга мулк килиб берилиши шарт.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

GI0KfGNli0B2_hh6OVx2SwRI4K0bl98D

Нуриддин Холикназаров: Бугун якин инсонларга силаи рахм килиш – уларнинг олдига бормаслик

«Илгари байрамларда силаи рахм килардик, беморларнинг холидан хабар олишни таргиб килар эдик. Бирок хозир вазият …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари