Главная / Иктисодиёт / Водий ахолиси яна электрдаги узилишлардан норози булмокда. Бу холатга табиий газ танкислиги сабабми?

Водий ахолиси яна электрдаги узилишлардан норози булмокда. Бу холатга табиий газ танкислиги сабабми?

Мана киш фаслининг охирги ун кунлигидамиз. Бу йилги совук ойлар давомида водийнинг уч вилоятида ахоли кундалик эхтиёжи учун энг долзарб булган электр таъминотида ижобий жихатлар сезилган булса, табиий газ таъминоти буйича бу фикрни айта олмаймиз.

Утган уч ой давомида жойлардаги муаммолар тугрисида жуда куп маколалар ёзилди. Тармок мутасаддилари курсатилган камчиликларни тез фурсатларда бартараф килган пайтлар хам булганини айтиб утиш жоиз.

f3nfjk_siq7n83p_dcnkvtlee9qn_w2k

Хар икки соха вакиллари бу йилги кишдан хеч нолимасликлари керак. Сабаби, мавсум давомида корли, кировли, кахратон совук кунлар деярли булмади. Агар табиат уз кучини курсатганида доимгидек газчилар ва электр ходимларининг елка кисиб турганига гувох булармидик…

Охирги хафта давомида хавонинг бироз совиши хар икки тармокда яна муаммолар келтириб чикармокда. Уч вилоятдаги ахолиси томонидан мурожаатлар сони хам купайган. Уларнинг айримлари билан танишамиз:

“Мен, Наманган вилояти Косонсой тумани А. Жомий махалласидан Нурилло Ахмедовман. Сунги кунларда электр таъминоти ёмон холатда. Утган ойда хар куни бир-икки соат учиб турар эди. Хаво даражаси пасайгач, учиришлар купайиб кетмокда.  Бугун, 21 февраль куни Косонсой марказида тушгача электр булмади. Мана хозир кеч соат 21:00да хам туман марказида ток учирилган. узилишлар жуда куп буляпти”.

“Сизларга Узбекистон туманидан мурожаат киляпмиз. Охирги икки хафта ичи электр таъминотида узилишлар купайиб кетди. Кундузи учгани камдек, кечки пайт айни овкатга утирганимизда яна бир-икки соат учиши ортикча. Сунгги 5-6 кун ичида, кечкурун икки марта 1 соатдан учишни одат килди. Кундузи хам 4-5 соат электр берилмайди”, дейди Фаргона вилояти, Узбекистон тумани, Кайнар кишлогида яшовчи Шукуржон Исломов.

Андижон вилоятининг катор туманларида хам электр таъминоти ахолига панд бермокда. Пахтаобод тумани Коракургон махалласида кунига 5-6 мартадан ток учаётгани хакида хабар беришди. Ахоли вакиллари айникса, электр кечки пайт айни оила овкатланадиган, болалар дарс киладиган пайтда учаётганидан норизо. Афсуски, зимистон махалла ахолиси додини  туман электр корхонаси эшитмаяпти.

Бу холатга факат энергетиклар жавоб бериши керакми? Газчилар-чи?

Кишда ижтимоий тармок ва ахоли уз хонадонларини иситиш масаласи биринчи уринда долзарб масала даражасига чикади. Маълумки, иситиш учун табиий газ, кумир ва бошка ёкилги ресурслари зарур. Табиий газ таъминоти водий вилоятларида доимий муаммолар гирдобида. Бу холатни турли шахар ва туманлардан келаётган жуда куплаб мурожаатлардан хам билиб олиш мумкин.  Ахоли шунинг учун иситиш учун бор кучни электрга бермокда.

Биз Андижон ва Наманган худудий электр тармоклари билан богланганимизда Андижон мутасаддилари хавонинг бироз совуши натижасида вилоятда энергия истеъмоли 14 млн. кВт с.га кутарилиб кетганини билдиришди. Утган йили худди шу кунларда истеъмол 11 млн. кВт с.ни ташкил килган экан. Наманган ва Фаргона вилоятларида хам худди шу холат. Сунгги кунларда истеъмол Наманганда 2 млн. кВт с.га кутарилиб, 11,5 млн. кВт с ни ташкил этмокда.

Коммунал соханинг икки тармоги булган газ ва электр бир-бирини тулдириб туриши зарур. Киш мавсумида иситиш тизимида юзага келаётган муаммоларда “Узстрансгаз”нинг уч вилоятдаги худудий корхоналарининг “улуши” катта. Газ йук, кумир ва утин киммат булгач хамма электрга “осилади-да!”. Ахолининг катта кисми “газсизлик”ка куникиб кетган булса, хали тармокдан узилмаганларда муаммолар жуда куп. Энергетиклар томонидан турли жойларда янги линиялар тортилаётгани, подстанциялар, трансформаторлар куйилаётганидан хабаримиз бор, кушни сохада эса йилдан-йилга муаммолар купайиб бормокда.

Бу билан мавжуд камчиликларда электрчиларнинг умуман айби йук дейишдан йирокмиз. Улар жуда куп сонли ходимлар армияси ва мавжуд замонавий моддий-техника базаси билан киш мавсумининг энг совук кунларига тайёр туришлари зарур эди.

Совук фаслнинг тугашига хам оз колган. Бахор, ёз утиб, бир зумда яна куз ва киш фасли келади. Хар икки тармок вакиллари, айникса “Узтрансгаз”нинг водийдаги филиаллари бу йилги салбий холатлардан хулоса чикарсалар булар эди.

Андижон, Фаргона ва Наманган вилоятларида бугунги кунда юз бераётган электр танкислиги эса тез соатларда бартараф килинишидан умидвормиз.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари