Главные новости
Главная / Жамият / Владимир автохалокати курбонлари ва жабрланувчиларини олиб кайтиш учун Узбекистондан махсус борт учади
Место рекламы

Владимир автохалокати курбонлари ва жабрланувчиларини олиб кайтиш учун Узбекистондан махсус борт учади

Узбекистон хукумати Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрь куни юз берган автобус ва поезд тукнашуви окибатида халок булган ва омон колган Узбекистон фукаролари учун махсус борт юборади. Бу хакда «Дарё»нинг хукуматдаги манбалари маълум килди.

Манбалар берган маълумотга кура, махсус борт 6 октябрь куни тушдан сунг Россияга учиб кетиши кутилмокда. Фавкулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ва бошка масъуллари вазият юзасидан батафсил ахборот якин вакт ичида такдим этилишини маълум килди.

Аввалрок Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги томонидан Владимирдаги автохалокат окибатида жабрланган Узбекистон фукароларига тиббий ёрдам курсатиш учун тезкор гурух тузилгани ва у Россияга учиб кетишга тайёрлиги маълум килинган эди.

Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйул кесишмаларидан бирида 6 октябрь куни автобус ва поезд тукнашуви юз берди. Тукнашув окибатида, сунгги маълумотларга кура, 19 киши халок булган, уларнинг 18 нафари Узбекистон фукаролари экани айтилмокда (аввалрок 15 узбекистонлик халок булгани маълум килинган эди). Шунингдек, яна икки бола огир ахволда шифохонага ёткизилган.

Козогистон Ташки ишлар вазирлиги маълумотларига кура, автобусда жами 57 киши булган. Уларнинг икки нафари козогистонлик хайдовчи, колган 55 нафари эса узбекистонлик йуловчилар булган. Автобус темирйул кесишмаси устида учиб колгани айтилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

KUfgfETwEHQdQxBnMzhjHy57IoZKjR0o

Ахолини руйхатга олишга доир конун кабул килинди

Олий Мажлис Конунчилик палатасининг 21 ноябрда утказилган мажлисида «Ахолини руйхатга олиш тугрисида»ги конун учинчи укишда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари