Главные новости
Главная / Жахон / Вирусолог Россия вакцинасининг хавфли булиши мумкинлигини айтди
Место рекламы

Вирусолог Россия вакцинасининг хавфли булиши мумкинлигини айтди

Коронавирусга карши вакцина нотугри конструкция килинса, COVID-19 касаллиги кучайиши мумкин, чунки антитана хар хил булади ва улардан баъзилари инфекцияни кучайтиради.

Фото: Андрей Катаев / РИА Новости

Россияда ишлаб чикилаётган вакцинанинг хавфли булиши мумкинлиги хакида «Вектор» ута хавфли инфекциялар лабораторияси собик мудири Александр Чепурнов огохлантирди.

«Хатар бор… Вакт керак. Чунки, антитананинг нейтраллаштириш хусусияти шундаки, вирус танасига ёпишган антитана унинг хужайрага юкиш хусусиятини блоклайди», — деди олим.

Унинг таъкидлашича, хозирча вакцина устида олиб борилаётган ишлар хакидаги ва вакцинанинг самарали эканини тасдикловчи илмий изланишлар хакидаги маълумотлар нашр этилмаган.

«Баъзи мамлакатларда вакцина устида ишлаётган ходимлар барча натижаларни зудлик билан эълон килишмокда. Шунда вакцинанинг кандай экани хакида тасаввур пайдо буляпти. Россияда эса хеч кандай маколаларни курмаяпман», — деди Чепурнов.

Вакцина устида кандай изланишлар олиб борилгани, уни куллашда нейтрализациянинг кандай даражаси юзага келиши, вируснинг кандай дозаларидан химоя кила олиши ва унда «инфекциянинг антитанага богликлик даражасини ошириш хусусияти» борлиги хакида маълумот пайдо булмасидан олдин, Чепурнов вакцинани ишлаб чикиш хакида уйламасликни таклиф килди.

Аввалрок, вирусолог, биология фанлари доктори Сергей Нетесов Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чикилаётган вакцина хакидаги маълумотлар сир тутилаётганидан хайрон колган эди. У Россия вакцинасининг таркиби ва технологияси хакида хеч нарса маълум эмаслигини, хорижлик компаниялар эса бу маълумотларни ошкор килаётганини таъкидлади.

«Биз америкалик ва хитойлик олимларнинг вакциналари хакида хамма нарсани биламиз. Компанияларнинг интернет сайтларида, илмий журналларда вакцинанинг дастлабки синовлари хакида барча маълумотлар бор. Аммо нега узимизнинг вакцина хакида шундай маълумотлар берилмаяпти?» — деб таажжубланди Нетесов.

7 август куни Россия Согликни саклаш вазири уринбосари Олег Гриднев «Гамалея» номидаги марказ томонидан ишлаб чикилган вакцина 12 август кунигача руйхатдан утказилишини айтган эди. У оммавий вакцинациянинг самараси ахолида популяция иммунитети шаклланганидан сунг сезилишини айтди. Коронавирусга карши вакцина биринчи навбатда хатарли гурухга кирувчи тиббиёт ходимлари ва кексаларга берилиши режалаштирилмокда. Гриднев вакцинанинг оммавий ишлаб чикарилишига тайёргарлик кетаётганини кушимча килди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

MirL_dqPFoa4c0WN71BMc-w5b22zZorg

Майкл Блумберг Байден штабига камида 100 миллион доллар утказади

Блумберг ажратган маблагнинг бир кисми инглиз ва испан тилларидаги телевизион рекламага, яна бир кисми Флоридадаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари