Главная / Жамият / Видео: Сурхондарёдаги икки севишган ёш нима учун узини поезд остига ташлади?

Видео: Сурхондарёдаги икки севишган ёш нима учун узини поезд остига ташлади?

«Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» информацион дастурида Сурхондарё вилояти Жаркургон туманида юз берган фожиали ходиса хакида репортаж берилди.

Аввалрок Сурхондарё вилоятининг Жаркургон туманида 17 ёшли киз ва 20 ёшли йигит узини поезд остига ташлагани хакида хабар берилган эди. Маълум булишича, вокеа тунги соат 2:50 атрофида юз берган — поезд ходиса жойига етиб келишига 50 метр колганида йигит хам, киз хам рельслар оралигига утириб олган.

Хар икки ёш истикомат килган Жаркургон тумани «Сурхон» кишлок фукаролар йигини «Кумкишлок» махалласи раиси Бахтиёр Норахмедовнинг сузларига кура, йигит кизнинг уйига бир неча бор совчи юборган, бирок киз хали вояга етмагани, мактаб укувчиси булгани учун рад жавоб берилган. Йигитнинг хонадони эса азада булган — унинг онаси бир йилча аввал вафот этган, боз устига хали акаси уйланмаган булган.

«Икковининг хам оиласи намунали, ёмон оилалардан эмас», — дейди махалла раиси.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари