Главные новости
Главная / Спорт / Видео: Шахрам Гиёсов собик жахон чемпионини биринчи раунддаёк нокаутга учратиб, камарини химоя килди
Место рекламы

Видео: Шахрам Гиёсов собик жахон чемпионини биринчи раунддаёк нокаутга учратиб, камарини химоя килди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чикаётган Шахрам Гиёсов (9-0, 7 КО) узининг навбатдаги жангини утказди.

25 августга утар кечаси Мексиканинг Эрмосильо шахридаги «Центро де Усос Мультиплес» аренасида булиб утган бокс окшомида Гиёсов колумбиялик собик жахон чемпиони Дарлис Пересга (33-4-2, 21 КО) карши рингга кутарилди ва WBA International чемпионлик камарини химоя килди.

sddi35dboemyvp49q_xefqblz5awvhre

10 раундга мулжалланган жанг муддатидан аввал якунига етди. Биринчи раунднинг 30 сонияси утиб улгурмасидан узбекистонлик боксчи чап кулда кросс зарбасини йуллаб, ракибини полга кулатди. 35 ёшли боксчи боксчи рефери саноги якунланига кадар урнидан тура олмади ва 41 сонияда нокаут кайд этилди.

DAZN USA

@DAZN_USA

Con 41 segundos en el primer round, Giyasov nos dejó sin palabras 😮

Embedded video

29 people are talking about this

Ушбу галаба Шахрамнинг профессионал боксдаги 9-галабаси булди. У бу жанглардан 7тасида ракибларини муддатидан аввал маглуб этган.

Маълумот учун, 10 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келаётган Перес енгил (-61,2 кг) вазн тоифасининг WBA йуналишида 2014-15 йилларда уч марта вактинчалик жахон чемпионлик камарини кулга киритган. 

Шахрам Гиёсов жорий йилнинг апрелида АКШнинг Инглвуд шахридаги (Калифорния) америкалик Эммануэль Тэйлорни (20-6, 14 КО) 10 раундлик жанг якунида хакамлар карори билан маглуб этиб, илк чемпионлик камарини кулга киритганди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

PbMpGj8XqZquUjoDTsysL-oblIiCwt3o

Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Вадим Абрамов бошчилигидаги Узбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидан урин олган Яман ва Сингапурга карши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари