Главные новости
Главная / Маданият / Видео: Камашида фукаро ИИБ ходимига бензин сепиб, уни ёкиб юбормокчи булди
Место рекламы

Видео: Камашида фукаро ИИБ ходимига бензин сепиб, уни ёкиб юбормокчи булди

Ижтимоий тармокларда ИИБ ходимлари ва бир гурух фукаролар уртасидаги жанжал вокеаси тасвирланган видео таркалди. Мазкур вокеа Кашкадарё вилояти Камаши туманининг Тукбой кишлогида содир булган. Холатга муносабат билдирган Камаши туман хокимлиги видеодаги вокеа шу йилнинг 19 февраль куни содир булганини маълум килди.

Камаши туман хокимлиги ахборот хизмати рахбари Темирпулат Тиллаев «Дарё»га маълум килишича, ИИБ ходимига бензин сепиб, ёкишга уринган камашиликлар вокеасга алокадор фукаролар иши судда 16 марта куриб чикилган ва якуний хулоса берилган.

Маълум булишича, бир муддат аввал Тукбой МФЙ Тукбой кишлогида яшовчи фукаро Мадина Поёнова туман хокимлигига тадбиркорлик килиш максадида мурожаат килган. Хокимнинг 2019 йил 12 июльдаги карорига асосан унга Тукбой кишлогидаги 13-мактаб ёнидан утувчи йул ёкасидан енгил типдаги китоб дукони куриш учун 60 метр/кв ер ажратилган. Лекин фукаро узбошимчалик билан конуний берилган ер майдонидан ташкари 120 метр/кв ерни хам узлаштириб, бетон пойдевор курган.

Ноконуний курилган пойдевор мактабнинг олд томонини тусиб куйиб, таълим даргохининг ташки куринишига салбий таъсир курсатган. Шунинг учун хам туман хокимлиги курилиш булими ходимлари томонидан ушбу конунбузарлик уз вактида аникланиб, фукарога уч марта ёзма ва бир неча бор огзаки огохлантириш берилган. Лекин улар конунга амал килмасдан узларининг ноконуний фаолиятини давом эттирган.

Шундан сунг, жорий йил 19 февраль куни узбошимчалик билан курилган пойдевор бузиб олинган. Енгил типдаги китоб дукони учун берилган 60 метр/кв ер майдони уз жойида колган.

Бузиш жараёнида Мадина Поёнова, унинг акаси Арслон Поёнов ва Ш.Тураевлар туман хокимлиги ва туман ИИБ ходимларига кескин каршилик курсатиб, пойдеворни бузаётган трактор олдини тусган. Шу пайт Арслон Поёнов синглисининг кулидаги 5 литрлик конденцат ёкилгисини туман ИИБ ходими Б.Авлаевга сепиб, вокеа жойидан кочиб кетган.

Айни кунларда Арслон Поёнов ва фукаролар Мадина Поёнова, Ш.Тураевларга нисбатан хукукбузарлик холати буйича туман ички ишлар булимининг худуд профилактика нозири томонидан маъмурий жавобгарлик тугрисида иш кузгатиш хакида карор кабул килиниб, туман маъмурий судига такдим этилган.

Камаши туман хокимлиги ахборот хизмати

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

YdD1jPnB1TDaimWF56If8crsKQLb1x4R

Узбекистонда тухтатилаётган туйлар, виза беришни бас килган АКШ, коронавирус кайд этилмаётган Хитой ва куннинг бошка хабарлари

Якунланиб бораётган 20 март жума куни Узбекистон ва жахонда юз берган вокеа-ходисалар хамда янгиликларнинг энг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари