Главная / Жахон / Вертолёт Нью-Йорк марказидаги осмонупар бинога урилди

Вертолёт Нью-Йорк марказидаги осмонупар бинога урилди

Вертолёт Нью-Йорк марказида жойлашган 54 каватли бинога урилди. Бу хакда Associated Press нашри хабар берди.

Вокеа окибатида учувчи халок булган. CNN телеканалининг хабар килишича, махсус хизматлар бино ичидаги одамларни эвакуация килган. Ут учирувчилар юзага келган ёнгинни тезда учиришга муваффак булишган.

Вокеа Манхэттендаги 7-авенюда содир булган. Шошилинч хизматлар ходимлари вокеа содир булган жойни ураб олган.

Дастлабки маълумотларга кура, гап вертолётнинг ёмгир сабабли куриш даражаси паст булган шароитда Manhattan Motown Building биноси томида жойлашган майдончага муваффакиятсиз куниши хакида бормокда.

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо полиция ушбу вокеада теракт аломатларини курмаганини маълум килган.

Куомонинг айтишича, шахар ахолиси ушбу ходисани хавотир билан кабул килган, чунки у 11 сентябрдаги фожиани эслатиб юборган.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари