Главные новости
Главная / Сиёсат / Венесуэла харбий кемаси круиз лайнерига шикаст етказмокчи булиб узи чукиб кетди
Место рекламы

Венесуэла харбий кемаси круиз лайнерига шикаст етказмокчи булиб узи чукиб кетди

Венесуэла харбий-денгиз кучларининг патрул кемаси Naiguata Кариб денгизида RCGS Resolute круиз лайнерига шикаст етказишга урингандан кейин чукиб кетди.

Фото: thedrive.com

Бу хакда The Drive нашри хабар берди.

Вокеа 30 март куни Исла-ла-Тортуга ороли якинида юз берган.

Маълум килинишича, патрул кемаси Португалия байроги остида сузаётган круиз лайнерига якинлашган. Лайнер двигателининг техник куригини утказиш учун бир кун учик холда сузиб юрган.

Патрул кема лайнерни Венесуэла сув худудларида ноконуний колмокда, деб хисоблаб, унга кетишни буюрган.

Лайнер капитани уз рахбарияти билан боглангунгача, харбий кема лайнерга карата бир неча марта ук узган ва уни таранга олишга харакат килган.
Патрул кемаси лайнерга бир неча марта зарба бергач, узига шикаст етиб, ичига сув тоша бошлаган ва чукиб кетган. Вокеа окибатида хеч ким жабрланмаган.

Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес круиз лайнери экипажининг хатти-харакатларини “имперча тажовузкор харакат” ва “карокчилик” деб атаган. Бирок лайнерга эгалик килувчи компанияда таъкидланишича, лайнер патрул кема ва унинг экипажига ёрдам керакмаслиги аник булмагунча жойида колган ва шундан кейингина йулини давом эттирган.

Вокеага олиб келган аник тафсилотлар хозирча номаълум.

Таъкидланишича, круиз лайнери Антарктика круизлари учун мулжалланган булиб, музликларни ёриб утиш учун кучайтирилган корпусга эга.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари