Главная / Сиёсат / Вазирлик: ОТМларда янги укув биноларига эхтиёж йук
Место рекламы

Вазирлик: ОТМларда янги укув биноларига эхтиёж йук

Узбекистонда йилдан йилга ОТМларга кабул квоталари оширилмокда. Шунга карамай, мазкур тенденция биноларга булган катта эхтиёжни юзага келтирмайди, деб маълум килди Олий ва урта махсус таълим вазирлиги Бош бошкарма бошлиги Абдували Холиков.

Фото: Олий ва урта махсус таълим вазирлиги

«Академик лицей ва коллежларнинг юзга якин бинолари ОТМ тасарруфига берилди. 2022 йилгача [кушимча] укув биноларига эхтиёж булмайди. 2023 йилдан бошлаб эхтиёж сезилади ва кушимча биноларни куриш буйича амалий харакатлар олиб борилади», – деди Холиков.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вазирлик мулозими бу хакда 6 март куни АОКАда булиб утган матбуот анжуманида айтиб утган.

«2017 йилгача ОТМларга кабул курсаткичи 9 фоиз атрофида узгармай келган. 2018 йилда 13 фоизга, 2019 йилда 20 фоизга усиш кузатилди.

Жорий укув йилида эса курсаткични камида 25 фоизга оширишни режалаштирганмиз», – деди Абдували Холиков.

Унинг сузларига кура, 2019-2020 укув йилида олдинги йилга караганда 146 минг нафар купрок талаба укишга кабул килинган.

«Жорий йил республика буйича умумий урта таълим мактабларини 641 минг нафар укувчи тугатади. Демак, 2020-2021 йилда 160 мингдан ортик ёшларни олий таълимга кабул килишимиз керак.

Буни амалга оширишга имкониятимиз етарли. Бугунги кунда 468 минг нафар талаба булса, кейинги укув йилида 550 мингдан ортик талаба олий таълимга камраб олинган булади.

2030 йилга келиб эса олий таълимга камраб олиш даражаси 50 фоиздан ошади», – деди ОУМТВ Бош бошкарма бошлиги.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

«Рахбарлар бефарк булмаса, вазиятдан чикиб кетамиз» – Президент хокимларни коронавирусга карши огохликка чакирди

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг ахоли турмуши ва иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари