Главная / Маданият / Вакф нима? Хайрия жамоат фонди кандай ишлайди

Вакф нима? Хайрия жамоат фонди кандай ишлайди

Жорий йилнинг 11 июль куни Медиа-марказ биносида Халкаро Пресс-клубнинг «Вакф: хайрия маблаглари бошкарувига шаффоф ёндашув» мавзусида сессияси булиб утди. Унда шу йилнинг 16 апрел куни Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Диний-маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармони буйича ташкил этилган «Вакф» хайрия жамоат фонди хакида маълумотлар берилди.

Фото: Халкаро Пресс-клуб

«Вакф» хайрия жамоат фонди

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони буйича «Вакф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Фонд 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат руйхатидан утказилди.

Вакф узи нима?

«Вакф» сузи лугатларда «тутиб туриш», «тухтатиш» маъноларида келади. Вакфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. «Вакф – нарсани Аллох мулки хисобида саклашдир». Яъни, вакф килинган нарса вакф килувчининг мулкидан чикади ва Аллох мулкига айланади. Вакф килинган нарсадан келадиган фойда вакф килувчи уни вакф этишда тайинлаган жихатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбагаллар каби) сарф килинади ва савоби вакф килувчига абадий булади. Вакф килинган нарса сотилмайди, хадя килинмайди, мерос булмайди.

Фонднинг асосий мулки вакф мулкидан келган маблагларми?

Фонднинг маблаглари 3 кисмга булинади.

1. Хайрия булими

2. Вакф булими

3.Закот, ушр, фитр ва фидя булими.

Билишимиз керакки, хозирги кунда 3 та булимнинг хам банкларда алохида-алохида хисоб ракамлари мавжуд. Масалан, бир киши закот учун фондга маблаг утказса, ушбу маблаг закот булимига тушади. Шу билан бирга, шариатда айтилган уринларга сарф килиниши айтилмокда. Умумий килиб айтганда фонд факатгина вакф мулкидан иборат эмас.

Фонднинг асосий вазифалари нималардан иборат?

Фондга келиб тушган маблаглар масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини куриш, таъмирлаш, реконструкция килиш, диний таълим муассасалари профессор-укитувчилари, тадкикотчилари, мутахассислари ва укувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий куллаб-кувватлаш, ахолининг ижтимоий химояга мухтож катламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий куллаб-кувватлаш каби бир катор ишлар учун сарфланади.

Фото: Халкаро Пресс-клуб

Фондга маблаглар кай тартибда йигилади?

Хозирги вактда фонд хайрия маблагларни одамлар кийинчиликсиз утказишлари учун электрон тулов тизимларига уланмокда. Жумладан, Click, Payme тизимларига уланиб булинди.

Бу дегани сиз пластик карта оркали истасангиз закот, вакф ёки хайрия маблагларини фондга утказишингиз мумкин. Ундан ташкари Узбекистондаги барча инфокиоскалар оркали фондга хайрия килиш имконияти яратилди. Улардан фонднинг исталган булимига накд ёки пластик карта оркали пул утказиш мумкин.

Июнь ойи хисоботи

Вакф хайрия жамоат фонди июнь ойида жами булиб 231 838 600 сум закот ва хайрия маблагларини шариатда курсатилган уринларга етказди. Маблаглар мухтожлар, беморлар, уйсизлар, каровчиси йук ёши улугларга, кузи ожизлар ва ногиронлар жамиятига накд пул ёки пластик карта оркали берилди.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари