Главные новости
Главная / Жамият / «Вакф» фонди рахбари — икки йиллик фаолият сархисоби ва олдиндаги режалар хакида
Место рекламы

«Вакф» фонди рахбари — икки йиллик фаолият сархисоби ва олдиндаги режалар хакида

Рамазон – Куръон ва рахмат ойи. Бу ойда моли нисобига етган мумин-мусулмонлар закот ибодатини хам адо этишади.

Узбекистон мусулмонлари идораси фатво хайъати Рамазон ойи муносабати билан кабул килган карорида закот ва фитр садакаларини идора хузуридаги «Вакф» хайрия жамоат фонди хисоб ракамига утказишни тавсия килди. Шу муносабат билан «Вакф» хайрия жамоат фонди рахбари Искандар домла Халилов билан учрашдик.

Вакф узи нима?

«Вакф» сузи лугатда «кутиб туриш, саклаб туришлик» деган маъноларни англатади, яъни вакф килинган нарса сотилмайди, мерос килиб колдирилмайди. Истилохда эса аслни ушлаб туриб, фойдасини кишиларга эхсон килишга вакф деб айтилади.

Вакф билан инсон Аллох таолога курбат хосил килади. Аллохга якинлик хосил килади ва шу аснода Аллох розилигига эришишга харакат килади. Бу хакида Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Аслини тутиб тургин, самарасини эхсон килгин», деб мархамат килганлар.

Исломда вакфнинг хукми кандай? Унинг далиллари нималардан иборат?

Аллох Куръонда мархамат киладики: «Яхши курган нарсаларингиздан эхсон килмагунларингизга кадар яхшиликка, жаннатга ета олмайсизлар».

Бу хакида Куръони каримда куп оят ва далиллар келтирилган.

Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам мархамат киладиларки: «Инсон вафот этса, унинг амали тухтайди. 3та нарсанинг савоби етиб туради. Биринчиси – садакаи жория, иккинчиси – фойда берадиган илм, учинчиси – дуо киладиган солих фарзанд».

Биламизки, шу садакаи жория савоби доим инсонга етиб турадиган ажр хисобланади. Шариатимиз вакфнинг хукмларини, асосларини шу оят ва хадислардан истихбод килиб чикариб олган.

Усмон розияллоху анху кудукни сотиб олиб, Аллохнинг йулига вакф килганлар. Хозир хам Мадинада шу кудук бор ва ундан куп йиллар давомида мусулмонлар манфаатдор булган.

Савоби доимий бориб турадиган нарсага садакаи жория дейилади. Вакф мана шу каби далиллардан олинган.

«Вакф» хайрия жамоат фондининг вазифалари нималардан иборат?

Фонд уз олдига бир канча максадларни куйган. Диний таълим муассасалари, толиби илмлар, устозлар, имом-хатиблар, ноиб-имомлар, масжидда ишлайдиган ходимлар, ижтимоий химояга мухтож ахоли катлами, ногиронлиги булганлар ёки кам таъминланган кишиларга ёрдам бериш, масжид, мадрасаларни таъмирлаш, реконструкция килиш ва диний-маърифий китобларни чоп этиш, ота-боболаримиз колдирган меросларни халкка етказиш кабилар фонднинг вазифаларидир.

Фонд маблаглари кандай шакллантирилади?

Хайрия жамоат фонди асосан 3та: вакф, хайрия, закот (ушр, фидя, фитр садакаси) хисоб ракамларига эга.

Бу хисоб ракамларга алохида маблаг ташлайдиганлар учун «Вакф» фондида биллинг тизими ташкил килинган булиб, хар бир фукаро туширган маблагини vaqf.uz сайти оркали куриши ва каерга сарфланганини билиши мумкин.

Фондга закот маблагини интернет тулов тизимлари оркали утказса хам булади.

Фонд фаолиятининг тамойиллари

«Вакф» хайрия жамоат фонди Аллохнинг каломи, Пайгамбар с.а.в. суннатлари ва юртимизнинг конун-коидаларига кура уз ишини амалга оширади. Шариат курсатмасига мувофик, закотларни хам уз эгаларига етказиб беришга харакат килади, чунки вакфга тушган хар бир маблаг омонат хисобланади.

Омонат – энг огир юк. Мана шу огир юкни эгасига топшириш ваколати бизга берилган экан, бу Аллох олдида хам, инсонлар олдида хисобини берамиз.

Кандай кишиларга закот, ушр, хайриялар беришлар буйича йурикномалар ишлаб чикилган.

Нималарни вакф килиш мумкин?

Вакф асосан мол-мулклардан, яъни фойда берадиган нарсалардан килинади. Озик-овкат вакф килинмайди, чунки улар вакфдан ташкаридаги нарсалардир. Илгарилари масжидлар, йуллар куриш, бог яратиш, ерлар вакф килинган.

Вакф килувчи киши узининг вакф киладиган мулкига баъзи бир шартларни куйиши мумкин. Вакф килинадиган мол-мулкимнинг бир кисми узимнинг ахлимга колдирилади, бундан чиккан фойданинг бир кисми камбагаллар, толиби илмларга берилади, колган кисмига китоб чоп этиш мумкин, деган шартларни куйиши мумкин.

«Вакф» фондига хонадони, биносини вакф килганлар булдими?

«Вакф» фондига уз мулкини топшириш холати хозирча учрамади. Лекин таклифлар булиб турибди.

Халкимизга вакф шундай садакаи жорияки, окиб турувчи савоб эканини тушунтирсак, инсонлар албатта уз мулкларини Аллохнинг йулида улуг вакф килишга муваффак булишади.

Хорижий вакф ташкилотлари билан кандай хамкорлик килинмокда?

Утган йили Туркия диёнат бошкармаси билан учрашув килдик. Уларнинг вакф борасидаги тажрибаларини курдик, меморандум имзоладик. Уларнинг вакфига 45 йил булибди.

Ислом тараккиёт банки билан вакф конунчилиги буйича хамкорлик килишга харакат киляпмиз. Вакф конунчилиги хакида Ислом тараккиёт банки масъул ходими Восим Абдулваххоб билан 2 марта учрашув утказдик.

Закот маблагларини олувчиларнинг хакикатан хам хакдор экани текширилади

Закот, фитр, фидя учун алохида хисоб ракам очилган. Закот ибодат деганидир. Исломнинг беш фарзидан биридир. Закотни урнига туширишлик хам фарз. Бу оддий тушунчамас. Фонд эса тушган закот пулларини уз эгаларига етказишни кафолатлайди.

Бизга келадиган етимлар, касалманд, ногиронлар – хаммасининг хакдор эканликларини имом хатиблар хам тасдиклаб, махалла фаоллари хам хакикатда закотга мухтож эканини тасдиклаб, хужжатлаштирилгандан кейингина ушанга закот маблаглари беришга харакат килинади.

Закот кур-курона мурожаат килган одамга берилавермайди. Закот хакли инсонларни текшириб, хакикатда шу закотга хакли булса, имом хатиблар ёки махалла фаолларидан шу киши закотга хакли деган хужжат олганимиздан кейин унинг мурожаати кондирилади.

Жамоат фондига тушадиган маблагларни онлайн кузатиш имкони бор, аммо охирги вактларда маблаглар онлайн узгармаяпти. Бунинг сабаби нима?

Фонд биллинг тизим асосида шакллантирилади, яъни канча маблаг тушса, бу уша захоти тизим оркали куринади ва харажатлар хам акс этади. Масалан, сиз закотингизни ташладингиз. Исмингиз ёзилади ва номингиздаги пул каерга берилганини хам курсатадиган тизимни яратишга харакат киляпмиз. Хозирги пайтдаги тизим буйича тушган ва харажат килинган маблаг куринади.

2 йиллик сархисоб

Фонд катта хайрия ишларини амалга оширди. Толиби илмларга контракт тулаб бериш, имом хатибларни куллаб-кувватлаш, умуман олганда, республикадаги барча вилоятларга мурувват карвони асосида хайрия тадбирлар амалга оширди.

Шу кунгача фондга 5 млрд 846 млн 810 минг сум пул тушди.

Ундан 5 млрд. 193 млн. 230 минг сум пулни 6500 нафар одамга таксимот килиб берилди.

Бу маблаг тушишини хам биллинг тизими оркали назорат килиб борамиз.

Фонд томонидан 10та акция утказилди. «Илмга кумак», китоб, масжидлар ва «Обод хонадон» акциялари мавжуд. Фонд бу акциялар доирасида 30дан ортик масжидларни таъмирлашга ва баъзиларини реконструкция килишга муваффак булди.

Якинда Бухорода каттик шамол туфайли 21та масжид том кисмини шамол кутариб ташлади. Жамоат фонди хомийлар жалб килган холда шу масжидлар том кисмини ёпиб берди. Куни кеча мана шу 21та масжиднинг ички таъмири учун курилиш материалларини жунатдик.

Йил давомида амалга ишларимиз бор. Навоий вилоятининг Нурота тумания Чуя кишлогида «Чуя» масжиди бор. «Вакф» фонди шу масжидни одамларга кулай худудга кучириб, янги масжид куришга хисса кушди. Кашкадарё, Самарканд, Навоий вилоятлари ва бошка чекка худудларда шундай ишларни амалга оширяпмиз.

«Вакф мулкидан оби хаёт» акцияси бор. 5 км масофада Хаким Термизий зиёратгохи ёнига сув олиб боришга муваффак булдик. Самаркандда хам шунака ишлар амалга ошириляпти.

«Обод хонадон» акцияси доирасида Кашкадарё вилояти Чирокчи туманида 3та уй куриб берилди.

«Малхам» хайрия акцияси доирасида Кон куйиш гематология марказида окконга чалинган болаларга ёрдам бериб келяпмиз. Ногиронлиги булган болаларга кумак беришга харакат килиняпти.

Бизга мурожаат килганларнинг хар бирига эътибор бериб, мурожаатини кондиришга харакат киламиз. Шунака мурожаатчилар келадики, канийди имкониятингиз булса, уларнинг хожатини чикарсангиз. Булар асосан жигар циррози билан касалланишган. Хаттоки жигари ярмини уз эрига беришга рози булган аёллар келди.

Юзлаб одамлар Хиндистонда операция килишга мухтожлигидан келяпти.

Фонднинг клиникасини очиш режалаштирилмокда

Тиббиёт клиникаси очиб, бизга мурожаат килганларни даволаш, керак булса Хинбистондан шифокорларни олиб келиш ишларини амалга оширмокчимиз. Мухтожларга бу хизматлар бепул булади.

Шунингдек, Москванинг протез ишлаб чикарадиган корхонаси билан хамкорлик килишни мулжаллаштиряпмиз, чунки уларнинг протезлари анча сифатли экан.

Мурожаат килаётганларнинг аксарияти кичкина пул сурамаяпти. Камида 50-100 млн. сумдан сураляпти. 3538 нафар фукарога 2 млрд 274 млн сум маблаг ажратилди. Жумладан, жаррохлик амалиёти учун 776 нафар шахсларга 922 млн сум, дори-дармон учун 1071 нафар шахсга 955 млн сум ажратилди.

Рамазон ойи мурожаати

Мана, улуг ойда турибмиз. Улуг ой ичидаги энг улуг 10 кунлигида турибмиз. Савоблар, ажрлар чексиз бериладиган вактда турибмиз, чунки бу вакт 1 йилдан кейин кайтиб келади. Бизга шу ёки насиб килади, ёки килмайди. Демак, бизга шу нарса насиб килаётган экан, бу кунларда улуг кунларни килишга харакат килишимиз керак.

Хар бир инсон: илм укийдиган киши купрок илм билан, суз билан эхсон киладиганлар суз билан, бой-бадавлатлар узларининг саховатлари, закотларини урнига туширишлари билан харакат килишлари лозим. Чунки бу кунда бериладиган хар бир маблагнинг киймати ажри, савобини олиб келади.

Шу саховатпеша ватандошларимиз бу кунларни ганимат билишга, бу кунларда савоб иш килишга мусобакалашликка чакираман, чунки Аллох Куръонда бандаларини савоб иш килишга мусобака килишга буюрган. Айникса, сахий кишиларимизнинг бу кундаги мусобакаси бошланди. Сахобалар мана бу кунда мусобакалашарди, яъни ким куп яхшилик килишга мусобака килишарди.

Шундай имтихон кунларда купрок мусобака килишимиз керак. Яхшиликнинг хам, савобнинг хам катта-кичиги булмайди.

Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам айтганларки, Аллох 3та нарсани ичида 3та нарсани яширган. Биринчиси, яхшиликларнинг ичида уз розилигини яширган. Яхшиликнинг катта-кичиги маълум эмас. Кичкина яхшилик булсаям, килишга харакат килишимиз керак. Балким шунинг ичида Аллохнинг розилиги, файзи, баракаси бордир.

Аллох Куръонда: «Кимки заррача мискол савоб булса хам килса, у Аллохнинг хузурида куради», деди. Бу кунларда килинган савоб катта ажрларни келтиради.

Иккинчиси, гунохларнинг ичида Аллох уз газабини яширган, дедилар. Кайси гунох амалини? Биз билмаймиз. Катта гунохми ёки кичиги? Ёки булмаса бир сузимизнинг ортидан келган гунохми? Демак, кичик гунох булса хам, уни писанд килмаслик эмас, унга йул куймаслигимиз, сакланишимиз керак.

Учинчиси, Аллох авлиёларни халк ичига яширган, дедилар. Кимни курсанг, авлиё бил, дейди халкимиз. Биз кишиларга худди шундай муомала килсак, Аллохнинг дусти сифатида мурожаат киладиган булсак, жамиятда узаро адоват, газабноклик пайдо булмайди. Жамият ислох була бошлайди.

Иккинчи маъноси – Аллохнинг валий дустлари халк ичида булади. Улар абдоллардир. Уларнинг дуолари Худонинг даргохида кабул булади. Шунинг учун бу кунларда хар бир киши дуо килиши керак. Хар бир киши дуо килса, балки Аллохнинг валийси уша инсондир. Ушанинг дуоси оркали мул-кулчилик булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

WKakOvQ5yvY9PqhbQB3peOuAzb4ifeTI

Фаргона халкаро аэропортидан юкларни хорижга тугридан-тугри жунатиш имконияти тикланди 

17 йиллик танаффусдан сунг Фаргона халкаро аэропортидан юкларни хорижий давлатларга тугридан-тугри жунатиш имконияти кайта тикланди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари