Главная / Жамият / «Узгидромет» хафталик об-хаво хакида маълумот берди

«Узгидромет» хафталик об-хаво хакида маълумот берди

27 июлдан 29 июлгача Узбекистон худуди атмосферадаги кучсиз гарбий оким харакати таъсирида булади, натижада республикада об-хавонинг уртача иссик ва мамлакат худудининг катта кисмида курук булиши кутилмокда.

«Узгидромет» хабарига кура, Узбекистоннинг тогли ва тоголди худудларида, 28 июль сешанба куни эса Фаргона водийсининг текислик худудида айрим жойларга киска муддатли ёмгир ёгиши, момакалдирок булиши мумкин. Кундузги хаво харорати 35-38 даража булади, айрим жойларда 40 даражагача етади.

30 июль куни Волгабуйи хамда Узбекистоннинг шимоли-гарбий худудлари устида баландликдаги циклон шаклланиши кутилмокда, у 31 июль куни ва августнинг биринчи кунларида бутун республика худудидаги об-хавонинг шаклланишига таъсир курсатади.

31 июлда республиканинг барча вилоятларида айрим жойларга, 1-2 август кунлари тогли ва тоголди туманларга киска муддатли ёмгир ёгиб, момакалдирок булиши мумкин. Кундузги харорат 33-36 даражагача пасаяди, бу июль охири — августнинг боши учун хос булган иклимий меъёрларга якиндир.

Баъзи кунларда республика буйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари