Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Узбекнефтгаз»: Таъмирдан кейин 5та кудукдан кунлик 350 минг куб метрга якин табиий газ олина бошланди
Место рекламы

«Узбекнефтгаз»: Таъмирдан кейин 5та кудукдан кунлик 350 минг куб метрга якин табиий газ олина бошланди

«Узбекнефтгаз» АЖ бошкарув раиси топшириги билан кудуклар фаолияти куриб чикилди. Бунинг натижасида сунгги уч кунда таъмирлаш ва бургулаш ишларидан сунг, 5та кудукдан кунлик 350 минг куб метрга якин табиий газ олина бошланди. Бу хакда жамият матбуот хизмати хабар бермокда.

Жумладан, Муборак нефт-газ казиб чикариш бошкармасига карашли «Жайрон» газконденсат конидаги 4-сонли кудукда сув йулларини тусиш ишлари бажарилиб, махсулдор катламда 1281-1279 метр интерваллар оралигида перфорация ишлари утказилди.

Кудукни узлаштириш натижасида саноат микёсида кунлик 50 минг куб метр табиий газ казиб олинишига эришилди.

Устюрт газ казиб чикариш бошкармасига карашли «Шимолий Бердак» газконденсат конидаги 71-сонли хамда 81-сонли кудукларда хам бургулаш ишлари тугатилди.

Ушбу кудукларда олиб борилган перфорация ишлари натижасида, кунлик 140 минг куб метр саноат микёсида табиий газ казиб чикарилишига эришилди.

Муборак нефт ва газ казиб чикариш бошкармасига карашли «Жанубий Кемачи» конидаги 147-сонли кудукда хам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва бу хам уз самасини бериб, саноат микёсида табиий газ окими олина бошланди.

«Узбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан олиб борилган ишлар натижасида Бухоро вилояти Олот туманидаги янги кудук бургуланиб, газ ва конденсат казиб олишга эришилди.

«Сомонтепа» конидаги 127-кудукда кунлик 96 минг 800 куб метр саноат микёсида фойдаланиладиган табиий газ ва 58 тонна конденсат казиб олишга эришилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Ot9seSaXVFxeIOYAPXiyqXFVpJpACZQD

«Узбекнефтгаз»: Июнь ойи бошидан буён 14та кондаги 16та кудукдан табиий газ ва газконденсати олина бошланди (видео)

«Узбекнефтгаз» АЖ Бошкарув раиси Мехриддин Абдуллаевнинг топширигига асосан, табиий газ казиб чикариш прогноз курсаткичларини таъминлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари