Главная / Иктисодиёт / «Узбекнефтгаз» GTL заводи курилиши учун 2,3 миллиард доллар жалб этади

«Узбекнефтгаз» GTL заводи курилиши учун 2,3 миллиард доллар жалб этади

«Узбекистон GTL» лойиха компанияси ва «Узбекнефтгаз» 15 декабрь, шанба куни Тошкентда Uzbekistan GTL лойихасини амалга ошириш учун 2,3 долларлик молиявий хужжатларни имзолади. Бу хакда «Газета.uz» хабар бермокда.

Фото: «Газета.uz»
Фото: «Газета.uz»

Тадбирда Хитой давлат тараккиёт банки, Корея Эксимбанки, K-SURE Корея савдо сугурта корпорацияси, «Газпромбанк», Россия экспорт кредитлари ва инвестициялар сугуртаси буйича агентлиги (ЭКСАР), Credit Suisse банки, Япониянинг MUFG, SMBC ва Mizuho банклари вакиллари, шунингдек, халкаро консултантлар, Хитой, Россия, Жанубий Корея элчихоналари вакиллари, «Узбекнефтгаз», вазирлик ва идоралар, Узбекистон тикланиш ва тараккиёт жамгармаси рахбарияти, бош пудратчи вакиллари ва бошкалар иштирок этди.

«Газета.uz»га маълум килишларича, 1 миллиард доллардан зиёдрок маблагни Хитой, 600 миллион доллардан ортикрогини Жанубий Корея ва 700 миллион долларга якин маблагни колган кредиторлар ажратмокда.

«GTL лойихаси уз микёси буйича нафакат Узбекистон, балки минтакадаги энг йирик инвестицион лойихалардан бири хисобланади. Узбекистон президентининг курилиш майдончасига иккинчи марта ташриф буюриб, унинг амалга оширилиши жараёни билан шахсан танишгани хам лойиханинг стратегик ахамиятидан далолат беради», — деди «Узбекнефтгаз» рахбари Бахром Ашрафхонов.

«Узбекнефтгаз» бошкаруви раисининг маълум килишича, EPC-шартномасининг умумий процесси 65 фоизгачани ташкил этади. Бош пудратчи — Hyundai Engineering (Жанубий Корея), Hyundai Engineering and Construction ва Enter Engineering (Сингапур).

Кашкадарё вилоятидаги завод майдонида курилиш ишлари давом этмокда, бу ерда 500 нафардан зиёд ишчилар ва мутахассислар, жумладан, чет элликлар фаолият олиб бормокда. Курилиша 500 га якин техника жалб килинган.

GTL (gas to liquids ёки газдан суюклик олиш) технологиясига асосланган бу каби юкори технологияли ишлаб чикариш дунёда кам сонли, деди «Узбекнефтгаз» раиси. Завод махсулотлари Узбекистонга хориждан нефть харид килиш учун сарфланаётган 1 миллиард доллардан зиёд маблагни тежаш имконини бериши кутилмокда.

Лойиханинг киймати 3,6 миллиард долларни ташкил этади. Кашкадарё вилоятининг Гузор туманидаги завод 2020 йилда ишга туширилганидан сунг, 3,6 миллиард куб метр газ кайта ишланиб, 1,5 миллион тонна «Евро-5» стандартидаги синтетик суюк ёкилги, жумладан, 311 минг тонна авиакеросин, 742 минг тонна дизел ёкилгиси, 431 минг тонна нафт ва 53 минг тонна суюлтирилган газ олиш йулга куйилади.

 

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари