Главные новости
Главная / Жамият / Узбек мухожири: 27 ёшдаги акам 50 ёшни уриб куйганга ухшайди!
Место рекламы

Узбек мухожири: 27 ёшдаги акам 50 ёшни уриб куйганга ухшайди!

Козогистонда бундан 9 йил олдин дом-дараксиз кетган самаркандлик 28 яшар Назмиддин Саиповни якинлари кидирмокда. Йуколган мухожирнинг Озодликка уланган укаси Фазлиддин бир неча кун олдин акасининг тириклиги тугрисида Тароз шахридан хабар чикканини гапириб берди.

“Акам дараги Телеграм тармоклари оркали чикди!”

2009 йилнинг урталарида Россиядан Козогистон оркали Узбекистонга келаётган Назмиддин Саипов козок чегарачилари томонидан ушлаб колинган ва ушандан бошлаб у билан алока узилган.

Бу хакда Озодликка хабар берган Назмидиннинг укаси Фазлиддин 9 йил давомида ота-онаси, якинлари изламаган ва мурожаат килмаган жойи колмаганини билдирди.

Фазлиддин акасининг Козогистондан Телеграм каналлари оркали юборилган фотосуратини хам Озодликка такдим этди.

27 яшар Назмиддин Саиповнинг Таразда олинган охирги фотосурати
27 яшар Назмиддин Саиповнинг Таразда олинган охирги фотосурати

– Бу одам – менинг акам, 1990 йилда Самарканд вилояти, Нуробод тумани, Нурбулок кишлогида тугилган. Назмиддин Худойбердиевич Саипов. 2009 йилгача акам Россиянинг Владивосток шахрида ишлаб, Узбекистонга поездда кетятувди. 2009 йил 12 сентябр куни Узбекистонга акам кириб бориши керак эди, аммо кирмади – мана 9 йил буляпти. Биз у тушиб колган станция Сариогочдан Чимкентгача булган жойларни куп изладик. Бир неча кун олдин Телеграм канали оркали хабар топдик: кушнимиз куриб колибди – Назмиддин Тараз шахрида кийналиб юрибди экан. Хабар таркатган одамлар куконлик болалар экан – “Узи гапирмайди, куркиб, у ёк-бу ёкда юради. Якинда кочган ва хозир бир шофёрнинг уйида яшаяпти, биз караб турибмиз, келиб олиб кетинглар”, деб ёзди бизга. Биз бордик икки кунда, аммо уша шофёр одамнинг уйидан топа олмадик. “Узбекистонга кетаман, деб чикиб кетди у!”, дейишди. Унинг хозиргача каерда эканини билмаяпмиз, – деди акасини излаётган Фазлиддин.

Фазлиддин унга Телеграм оркали акасини излашда кумаклашаётган Козогистондаги узбек мухожирларига алохида рахмат айтиб, у Козогистон хукумати ва Узбекистон мутассадилари ёрдамисиз дараги чиккан акасини топиш кийин булаётганини маълум килди.

Фазлиддин Саипов: Акамни охирги маротаба Таразда куришган!
 Шу орада Саиповлар Назмиддин масаласида деярли барча расмий идораларга мурожаат килиб курган, аммо натижа булмагани ойдинлашди.

– Онам канд касал булиб колдилар – ёрдам берганларни яхшилигини унутмаймиз, акамни топишда ёрдам беришсин! Порталга, махалла ва туман, ундан юкори органларга мурожаат килдик, Тошкент прокуратурасига, узига ишонган козогистонлик одамларгаям пул бериб изладик – фойдаси булмади. Акам 27 ёшда энди – суратда 50 ёшни уриб куйганга ухшайди! Кийналган ва таниб булмайдиган булса хам, акамни кулиб турадиган одатидан таниса булади, дея кузига ёш олди Фазлиддин Саипов.

Назмиддин Саиповнинг Козогистонда дом дараксиз кетишидан олдинги фотосурати
Назмиддин Саиповнинг Козогистонда дом дараксиз кетишидан олдинги фотосурати

Озодлик билан сухбатлашган Назмидиннинг якинларидан яна бири – холаваччаси Гулмамад кулликка тушиб колгани тахмин килинаётган буласи каттик калтакланган булиши ва эс-хуши бироз жойида булмаслиги мумкинлигини тахмин килди.

 Акам 9 йил уни тушириб колдирган мелисаникида ишлаган, у ердан кочиб чиккандан кейин Таразда бир шофёрникига келиб ишлаган. Куконлик боллар уни ушаникида курган ва “Мени излашяпти экан!”, деб чикиб кетган.Уша пайтда козогистонлик шофёр одам айтибдики “Уни калласи жойида эмас – каттик урган буни, миясида сотрясениеси бор”, деган. Шу сабабли бизни эшитаётганлар – ёрдам килинглар, демокчимиз, деди Гулмурод.

Тараз полицияси: Кулимиздан келган ёрдамни курсатамиз!

Кидирувда булган Назмиддин огир иктисодий кийинчилик туфайли Россияга чикиб кетганида 16 ёшда эди.

Оилада уртанча фарзанд булган Назмиддин Саипов хозирда Козогистоннинг Тараз шахрида ёки унинг ён атрофидаги кишлок-овулларда булиши мумкинлиги тахмин килинмокда.

Озодлик Жамбул вилояти полиция булимига Назмиддин Саипов масаласида мурожаат килиб курди.

Тараз шахри Кидирув булими бошлиги Медет Мирзакулов Озодлик суровига Козогистон ёки хориж давлати ватандошлари Тараз шахри Ички ишлар булимига расмий хат билан мурожаат килишлари мумкинлигини билдирди.

– Бизга, Жамбул вилояти Тараз шахри Ички ишлар бошкармаси бошлиги номига расмий хат билан мурожаат килишса, албатта, кулимиздан келган ёрдамни берамиз, – дея ваъда берди хозирча Назмиддин Саипов кидируви масаласида хеч кандай ариза тушмаганини билдирган Тараз шахри кидирув булими бошлиги.

Озодлик Радиоси 1990 йилнинг 5 мартида Самарканд вилояти, Нуробод тумани, Нурбулок кишлогида ватандоши Саипов Назмиддин Худойбердиевични курган-билганларни Озодлик тахририяти ёки +7(999)0822392 (WhatsAp,IMO, Telegram) ракамига мурожаат килишларини сурайди.

Walk Free Foundation ташкилоти хисоб-китобларига кура, дунёда 40 миллиондан зиёд одам кулликда сакланмокда.

Куллик буйича биринчиликни Африка, Осиё ва Тинч Океани минтакалари эгаллаб келмокда.

Walk Free Foundation биргина Козогистоннинг узида 75 мингдан зиёд куллик шароитида колаётган одамлар борлигини кайд этиб келади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари