Узбекистон ва Тожикистон етакчилари Марказий Осиёда сув ресурсларидан cамарали ва адолатли фойдаланиш масалаларини мухокама килди. 17 август, жума куни Узбекистон Президенти матбуот хизмати ташкил килган матбуот марказида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Рахмоннинг кушма баёноти трансляцияси булиб утди, дея хабар беради«Газета.uz».

«Биз Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий куввати 320 мегаватт булган икки гидроэлектр станциясини биргаликда куриш, шунингдек гидроэлектростанциялар курилиши тугрисидаги хукуматлараро комиссия доирасида Сарез кулининг ичимлик сувидан фойдаланиш масаласини урганиш хакида маълум килишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
У тожик томонида йирик банклар халкаро стандартларидан утган техник-иктисодий асосларга эга тайёр лойихалар мавжудлигини таъкидлади.
«Уйлайманки, минтакавий хамкорлигимизда бу — гидротехник курилиш лойихаси — жуда жиддий масала булади. Бир оз вакт утади ва биз уларни биргаликда барпо килиб, муаммоларни бирга бартараф этамиз», — дея ишонч билдирди Президент.