Главная / Жамият / Узбекистон телеканаллари «Kartina TV» халкаро телеканаллар тармогида намойиш килинмокда

Узбекистон телеканаллари «Kartina TV» халкаро телеканаллар тармогида намойиш килинмокда

“Узбекистон”, “Узбекистон 24”, “УзРепорт”, “Миллий” ва “Зур ТВ” телеканалларини Европа ва Осиё мамлакатлари, Якин Шарк давлатлари, Шимолий ва Жанубий Америка минтакасида 14 кунлик архиви сакланган холда куриш мумкин.

u6qxatrkkrvamrkyzj0s1g3sogtljinq

Узбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шахридаги Бош консулхонаси томонидан Висбаден шахрида жойлашган «Kartina TV» халкаро телеканаллар тармоги билан хамкорлик доирасида мазкур тармокда “Узбекистон”, “Узбекистон 24”, “УзРепорт”, “Миллий” ва “Зур ТВ” телеканаллари намойиши йулга куйилди. Бу хакда “Дунё” АА мухбири хабар килди.

Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг куламли ислохотлар, халкимиз маданияти, урф-одатлари ва замонавий ривожланиши хакида жахон хамжамиятини таништиришга хизмат килади. Шунингдек, ушбу телеканалларни дунёнинг турли улкаларида томоша килиш имкониятини яратади.

Юкорида келтирилган телеканалларни Европа ва Осиё мамлакатлари, Якин Шарк давлатлари, Шимолий ва Жанубий Америка минтакасида 14 кунлик архиви сакланган холда куриш мумкин.

«KartinaTV» бу — халкаро сервис булиб, МДХнинг 150 дан ортик каналлари намойишини таклиф килади. Дунёнинг 100 мамлакатидан 5 миллиондан зиёд киши порталга обуна булган. Улардан 24 фоизи АКШда, 7 фоизи Буюк Британияда, 52 фоизи Германияда, 8 фоизи Исроилда ва 9 фоизи бошка давлатларда истикомат килади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари