Главная / Иктисодиёт / Узбекистон табиий газ экспортини тухтатишни режалаштирмокда
Место рекламы

Узбекистон табиий газ экспортини тухтатишни режалаштирмокда

18 январь куни бош вазир Абдулла Арипов Узбекистон Либерал-демократик партияси (УзЛиДеП) сиёсий кенгашининг йигилишида сузлаган нуткида 2025 йилга келиб Узбекистон табиий газ экспортини тухтатиши мумкинлигини билдирди. Бу хакда Кун.уз мухбири хабар бермокда.

«2025 йилга келиб, Узбекистон табиий газ экспортини ва уни тулик кайта ишлашни тухтатиш, шунингдек кушилган кийматли махсулотлар ишлаб чикаришни кенгайтириш чораларини куради», деди хукумат рахбари.

Абдулла Арипов, шунингдек, мукобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алохида эътибор каратилишини таъкидлади.

Бундан ташкари, у жорий йил охиригача барча истеъмолчилар учун электрон газ ва электр хисоблагичлари урнатилиши хакида гапирди.

«Бу энергия сарфини камайтиради ва туловларни хисоблаш билан боглик муаммоларнинг олдини олади», – деди бош вазир.

Маълум килинишича, 2030 йилда Узбекистонда электр энергияси ишлаб чикариш карийб 2 баравар, нефть махсулотлари ишлаб чикариш 1,8 баравар, табиий газ ишлаб чикариш 1,2 баравар ва кумир ишлаб чикариш 3,3 баравар оширилиши режалаштирилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

LWihwJYuSLplkqWHA7fFWA18QZHZe37L

9та туман давлат солик инспекцияси рахбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Сайхунобод, Дехконобод, Нарпай, Хужаобод, Баликчи, Кумкургон, Гузор, Фориш ва Ромитан туманлари ДСИ рахбарлари эгаллаб турган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари