Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистон сумда евробондлар чикаришни режалаштирмокда
Место рекламы

Узбекистон сумда евробондлар чикаришни режалаштирмокда

Узбекистон хукумати бу йил 500 миллион доллар эквивалентидаги миллий валютада еврооблигациялар чикаришни режалаштирмокда. Бу хакда Bloomberg’га берган интервьюсида молия вазирининг уринбосари Одилбек Исоков маълум килди.

Унинг сузларига кура, коронавирус пандемияси туфайли Узбекистоннинг карзга эхтиёжи ортади. Карзлар бозорига кириш тугрисида карор бозор ва йилнинг биринчи ярми якунлари буйича бюджет такчиллигига боглик булади.

500 миллион долларга эквивалент булган евробондлар бу йил ва келаси йили хам худди шундай хажмда жойлаштирилиши мумкин, деди Исоков. Бу бюджет эхтиёжларидан келиб чиккан холда амалга оширилади.

Шунингдек, Исоковнинг кушимча килишича, Узбекистон келгуси йилда кайта тикланадиган энергия лойихаларини молиялаштириш учун биринчи исломий облигацияларни чикариши мумкин.

Унинг таъкидлашича, 10 йил ичида давлат карзи сумдаги улушини 11,5 фоиздан 50 фоизгача ошириш «катта нарса, аммо бунга эришиш мумкин».

2019 йилда Узбекистон уз тарихида биринчи марта умумий киймати 1 миллиард долларга тенг булган иккита евробондлар траншини жойлаштирди. Карз облигацияларининг тулов муддати 2024 ва 2029 йил февраль ойларига белгиланган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Ot9seSaXVFxeIOYAPXiyqXFVpJpACZQD

«Узбекнефтгаз»: Июнь ойи бошидан буён 14та кондаги 16та кудукдан табиий газ ва газконденсати олина бошланди (видео)

«Узбекнефтгаз» АЖ Бошкарув раиси Мехриддин Абдуллаевнинг топширигига асосан, табиий газ казиб чикариш прогноз курсаткичларини таъминлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари