Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистоннинг туккизта тижорат банки онлайн конверсия учун мобил иловасини ишга туширди
Место рекламы

Узбекистоннинг туккизта тижорат банки онлайн конверсия учун мобил иловасини ишга туширди

bank1 апрелдан жисмоний шахслар халкаро тулов карталарига сотиб олинган хорижий валютани накд куринишда ечиб олиш хукукига эга булди. Бу хакда, Марказий банкка асосланиб, «Газета.uz» хабар бермокда.

Ахолининг накд хорижий валютага булган талабини кондириш учун тижорат банклари кассалар, валюта айирбошлаш пунктлари ва банкоматлар оркали накд валютани ечиб олиш буйича шароитлар яратмокда.

Тижорат банклари жисмоний шахслар халкаро тулов карталаридан пулларни ечиб олишга мулжалланган терминаллар билан таъминланди. Молия муассасалари накд хорижий валютани ечиб олишга мулжалланган банкоматлар сонини боскичма-боскич ошириб боради. Йил охирига кадар республика буйича яна 1000 та шундай ускуналар урнатилади.

Хабарда кайд этилишича, бир банкда бошка банклар карталаридан накд пулни ечиб олишда кушимча комиссия тулови олинади. Коидага кура, у ечиб олинаётган сумманинг 1 фоизини ташкил этади.

Бундан ташкари, апрелдан халкаро тулов карталарига хорижий валютани сотиш-сотиб олиш буйича операцияларни утказишга хизмат килувчи жисмоний шахслар хисобларини масофадан бошкариш тизими жорий этилди. Узбекистон Миллий банки, Hamkorbank, «Узсаноаткурилишбанк», «Ипотека банк», «Агробанк», «Ориент финанс банк», «Азия альянс банк», «Кишлок курилиш банк» ва «Ипак йули банк» халкаро тулов карталарига хорижий валюталарни сотиб олиш ва сотиш учун мобил иловани ишга туширди. Фойдаланувчилар мобил иловаларни Google Play ва AppStore оркали юклаб олишлари мумкин. Бошка банклар бу каби мобил иловаларни ишлаб чикмокда, улар ишга тушиши билан хабар килинади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

fyzLo_uowL-HpBELr7OvZbZPiuV8t79r-1

Ташки ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тугрисида маълумот берди

2020 йил 19 мартдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари Россия Федерацияси худудида  вактинчалик булиш муддатини узайтиришлари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари