Главная / Жахон / Узбекистоннинг 2030 йилгача миллий максад ва вазифалари белгиланди

Узбекистоннинг 2030 йилгача миллий максад ва вазифалари белгиланди

2030 йилгача булган даврда баркарор ривожланиш сохасидаги миллий максад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори кабул килинди. Бу хакда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермокда.

Карор билан 2030 йилгача булган даврда баркарор ривожланиш сохасидаги Миллий максад ва вазифалар тасдикланди хамда уларни амалга ошириш буйича Мувофиклаштирувчи кенгаш тузилди.

Мазкур Кенгаш Миллий максад ва вазифаларни амалга ошириш буйича масъул вазирлик хамда идораларнинг самарали ишларини ташкил этади, шунингдек ушбу максад ва вазифаларнинг тармок, минтака ва максадли ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларга киритилишини таъминлайди.

Мувофиклаштирувчи кенгашнинг ишчи органи вазифасини Иктисодиёт вазирлиги бажаради.

Карор билан тасдикланган Миллий максад ва вазифалар узида 2030 йилгача баркарор ривожланиш сохасида жами 17 та максад ва улар доирасида амалга ошириладиган вазифаларни камраб олган.

Жумладан, амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 2030 йилгача Узбекистонда ута кашшокликни тугатиш, кам таъминланган ахоли сонини хозиргига нисбатан икки бараварга камайтириш режалаштирилган.

Соглом турмуш тарзини таъминлаш максадида эса ахоли уртасида юрак-томир, онкологик, кандли диабет ва сурункали респиратор касалликлар туфайли бевакт улимлар сонини 30 фоизга кискартириш, шунингдек 2025 йилгача йул-транспорт ходисалари сонини икки бараварга кискартириш режалаштирилган.

Шунингдек, умумкамровли ва сифатли таълимни таъминлаш хамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рагбатлантириш максади буйича 2030 йилгача укитувчиларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сохасида халкаро хамкорлик килиш оркали укитувчилар сонини жиддий равишда купайтириш мулжалланган.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари