Главная / Жамият / Узбекистоннинг хар бир худудида Президент мактаблари ташкил этилади

Узбекистоннинг хар бир худудида Президент мактаблари ташкил этилади

Узбекистоннинг хар бир худудида Президент мактаблари ташкил этилади. Бу хакда давлат рахбари Шавкат Мирзиёев Нукус шахрида булиб утаётган учрашувда маълум килди, деб хабар бермокда президент матбуот хизмати.

«Мамлакатимизни янги тараккиёт боскичига кутаришни уз олдимизга устувор вазифа килиб куйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салохиятли кадрларни тарбиялаш максадида юртимизнинг хар бир худудида биттадан янги типдаги мактаблар – Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат рахбари бу ишни Коракалпогистондан, Нукус шахридан бошлашни таклиф килди. Таклифни барча катта хурсандчилик билан куллаб-кувватлагач, Президент соха мутасаддиларига бу буйича топшириклар берди.

Келгуси йили Коракалпогистонда 2 минг 400 уринли 7 та мактаб курилиши, мактабгача таълим ва согликни саклаш тизимларидаги ишлар изчил давом эттирилиши кайд этилди.

Учрашувда Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши аъзолари, шахар ва туманлар хокимлари, секторлар рахбарлари иштирок этмокда. Видеоселектор оркали уни шахар ва туманларда кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб бормокда, дейилади хабарда.

Эслатиб утамиз, аввалрок Мирзиёев Коракалпогистонда иш уринларини купайтириш буйича топширик берганди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари