Главная / Сиёсат / Узбекистоннинг барча худудларида заргарлик савдо-ишлаб чикариш марказлари ташкил этилади

Узбекистоннинг барча худудларида заргарлик савдо-ишлаб чикариш марказлари ташкил этилади

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда заргарлик тармогини жадаллик билан ривожлантиришга оид фармонига мувофик, республиканинг барча худудларида заргарлик савдо-ишлаб чикариш марказлари ташкил этилади.

Хужжатда курсатилишича, 2020 йил охирига кадар хар бир вилоятда иккитадан кам булмаган, Тошкент шахрида эса унтадан кам булмаган замонавий заргарлик савдо-ишлаб чикариш марказлари ташкил этилади. Мазкур марказлар тайёр заргарлик махсулотларини ишлаб чикаришдан бошлаб сотишгача булган жараёнларни уз ичига олади.

etc-6eqs2msw_sumro67mpp9ijwuxhsn

Вазирлар Махкамаси икки ой муддатда замонавий заргарлик савдо-ишлаб чикариш марказларини ташкил этиш жадвали, уларнинг жойлашув урни, молиявий манбалари, заргарлик махсулотларини ишлаб чикариш (сотиш) хажмларини тасдиклашни кузда тутувчи хукумат карорини кабул килиши белгиланди.

Шунингдек, хужжатга мувофик, «Узбекзаргарсаноати» ассоциацияси хузурида заргарлик тармогини ривожлантириш фонди ташкил этилади.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари