Главная / Маданият / Узбекистонлик олим Бутунжахон фанлар академияси аъзолигига сайланди

Узбекистонлик олим Бутунжахон фанлар академияси аъзолигига сайланди

Бутунжахон фанлар академияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритувчи йирик халкаро илмий муассасадир. Жорий йилда ташкилотнинг янги аъзоларини аниклаш буйича мавжуд хакикий аъзолар иштирокида утказилган сайловда узбек олими ана шундай юксак эътирофга сазовор булди, деб ёзади УзА.

Фото: УзА
Фото: УзА

Узбекистонлик математик олим, Узбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Уткир Розиков илмий тузилманинг аъзоси этиб сайланди.

Бундан ташкари, сайловда ушбу илмий тузилма таркибига дунёнинг 24 мамлакатидан 55 нафар янги аъзо кабул килинди. Бухоро давлат университети матбуот хизмати хабарига кура, бугунги кунга кадар Узбекистон олимларидан уч нафари ушбу тузилма аъзолигига сайланган эди. Уткир Розиков эса уларнинг туртинчиси булди.

Олим дунёнинг унлаб мамлакатларидан таклифлар олиб, уларнинг олийгохларида маърузалар укимокда. У.Розиковнинг 202 илмий ишидан 125 таси чет элнинг нуфузли журналларида, 23 таси Узбекистон журналларида чоп этилган. Унинг 404 бетлик монографияси эса дунёнинг 200 дан ортик университет ва илмий марказлари кутубхоналаридан урин эгаллаган.

Айни кунда илмий натижалари жахон микёсида эътироф этилган, иктидорли олим Уткир Розиков Бухоро давлат университетининг Математика кафедраси таклифига кура 5 ноябрдан 17 ноябрга кадар уз маърузалари билан педагог укитувчилар билим савиясини бойитишга беминнат ёрдам бермокда.

 

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари