Главная / Жамият / Узбекистонликлар март ойида 12 кун дам олади

Узбекистонликлар март ойида 12 кун дам олади

kalendarУзбекистонликлар Навруз байрами арафасида 5 кун, март ойида эса жами 12 кун дам олади. Бу хакда УзА хабар бермокда.

Узбекистон Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кушимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кучириш тугрисида»ги фармонига мувофик, Навруз байрами арафасида узбекистонликлар 18, 19, 20, 21, 22 март кунлари дам олади.

Президентнинг бу фармони билан кушимча дам олиш кунлари берилган ва баъзи дам олиш кунлари кучирилган эди. Яъни, 20 март кушимча дам олиш куни сифатида берилиб, 17 март (шанба) 19 март (душанба)га, 24 март (шанба) 22 март (пайшанба)га кучирилган эди.

Дам олиш кунларининг берилишида фукароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тулик дам олиши учун кушимча шарт-шароитлар яратиш ва байрам кунларидан окилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш максад килинган.

Шунга мувофик, узбекистонликлар 8 март байрамини хам хисобга олганда 12 кун дам олади.

Эслатиб утамиз, Узбекистон Президентининг ушбу фармони билан мамлакат фукаролари Янги йилда 5 кун дам олган булса, Мустакиллик байрами муносабати билан хам шундай дам олишлар гувохи булади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари