Главная / Жамият / Узбекистонликлар янги йилда неча кун дам олиши маълум булди

Узбекистонликлар янги йилда неча кун дам олиши маълум булди

Президентнинг тегишли фармонларига мувофик, узбекистонликлар беш кун давомида дам олишади.

29 декабрь (шанба) куни узбекистонликлар ишлайди, чунки дам олиш куни 31 декабрга (душанба) кучирилди.

Дам олиш кунлари 30 декабрь (якшанба) кунидан бошланади. 1 январь (сешанба) байрам куни, иш булмайди. 2 январь (чоршанба) «кушимча ишланмайдиган кун», деб эълон килинди. 3 январь (пайшанба) куни узбекистонликлар 5 январь хисобидан дам олишади.

– 2018 йил 30 декабрь – якшанба (таквимга кура, дам олиш куни);
– 2018 йил 31 декабрь – душанба (29 декабрдан кучирилган дам олиш куни);
– 2019 йил 1 январь – сешанба (байрам, ишланмайдиган кун);
– 2019 йил 2 январь – чоршанба (кушимча ишланмайдиган кун);
– 2019 йил 3 январь – пайшанба (5 январдан кучирилган дам олиш куни).

Кейинги йилнинг 5 январь (шанба) куни узбекистонликлар ишга чикиши керак булади.

Президент фармонида айтилишича, кушимча ишланмайдиган кун ишчиларнинг йиллик мехнат таътили давомийлигини уч иш кунига кискартириш хисобидан копланади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари