Главная / Жахон / Узбекистонлик киз билан никох куриш кореялик эркакларга кимматга тушмокда

Узбекистонлик киз билан никох куриш кореялик эркакларга кимматга тушмокда

Жанубий Кореяда узбекистонлик келин билан турмуш куриш махаллий эркаклар учун нисбатан кимматга тушиши маълум булди. Жанубий Корея Оила ва гендер тенглиги вазирлиги таркатган маълумотга кура, бундай бир никох кореяликлар учун 18,3 миллион вон ёки 22 минг АКШ долларига тушади.

stfdi_jryxdz9637wsrcgosj9gahhn0d

Маълум килинишича, Жанубий Кореяда карийб 30 йилдан бери камайиб бораётган кишлок ахолисини купайтириш хукумат кун тартибида турган асосий масалалардан бири булиб келмокда. Кореянинг айрим шахар хокимиятлари хорижлик келинларга пул тулаш, туй харажатларини коплашга кумаклашади. Кишлок хужалиги ва баликчилик саноатига ихтисослашган 35дан ортик маъмурий бирликда никох субсидияси мавжуд. Хорижлик «киммат келинлар» рейтингида филиппинликлар, камбоджаликлар ва вьетнамликлар хам бор.

Лойихадан кузланган максад ахолининг шахарга окиб келиши ва кишлокда яшаш харажатларини ошиб кетишининг олдини олишдир. Махаллий хокимлик хар бир никох субсидияси учун 3600-12000 АКШ доллари микдорида маблаг ажратиши мумкин.

2009 йили старт олган лойиха давомида кишлок жойларида яшовчи эркакларнинг хорижий юрт фукаролари булмиш аёллар билан никох куриши оммалашди. Жанубий Кореяда вьетнамликлар билан никох куриш холатлари анча куп учрайди ва у барча никохларнинг 73 фоизини ташкил этади.

Жанубий Корея Инсон хукуклари буйича миллий комиссияси тадкикотларига кура, хорижлик келинларнинг 40 фоизи турмушида маиший зуравонликларга дуч келган, 68 фоизи эса жинсий зуравонлик курбони булган. Бунга никох курувчиларнинг ёшдаги катта фарки асосий сабаб сифатида келтирилади.

2017 йили эълон килинган статистик маълумотга кура, Жанубий Кореяда 62 мингдан зиёд узбекистонлик яшайди.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари