Главная / Жамият / Узбекистон харбийлари кабристонларни ободонлаштириш хайрия акциясини утказади

Узбекистон харбийлари кабристонларни ободонлаштириш хайрия акциясини утказади

obodonlashУзбекистон Мудофаа вазирлиги харбий хизматчилари томонидан 22 апрель куни мамлакатдаги биродарлик ва харбий кабристонлар, уруш ва мехнат фахрийлари хамда хизмат бурчини бажариш чогида халок булган харбийлар, шунингдек, бошка кабрлар тозаланиб, тартибга келтириш оммавий акцияси утказилади.

Вазирлик матбуот хизматидан «Дарё»га маълум килишларича, акция доирасида кабристон панжараларини буяш, гул экиш, зарурат булса — кабрлар ёнига курси урнатиш, кириш дарвоза ва темир панжараларни пайвандлаш каби ишлар амалга оширилиши кузда тутилган.

Кайд этишларича, Мудофаа вазирлиги кушинларида 9 май — «Хотира ва Кадрлаш кун»га тайёргарлик куриш ва уни утказиш буйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чикилган.

Унга кура харбий кисмлар жойлашган худудлардаги кабристонларни ободонлаштириш, «Мотамсаро она» хайкали пойига гулчамбарлар куйиш, уруш ва мехнат фахрийлари учун расмий кабул маросимлари, «Авлодлар учрашуви», «Эъзоз» ва «Эхтиром» учрашувлари, Иккинчи Жахон уруши вактидаги харбий техникаларнинг намойишини утказиш хамда байрам концертлари ва салютни ташкил этиш каби тадбирлар режалаштирилган.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари