Главные новости
Главная / Маданият / Узбекистон халк артисти Шерали Жураев хакида ижтимоий тармокларда таркалган миш-мишларга ойдинлик киритилди
Место рекламы

Узбекистон халк артисти Шерали Жураев хакида ижтимоий тармокларда таркалган миш-мишларга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармокларда Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндори, Узбекистон халк артисти, 74 ёшли Шерали Жураевнинг огир ахволда экани ёки вафот этгани тугрисида турли миш-мишлар таркалмокда. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов мазкур гап-сузларга ойдинлик киритиш максадида санъаткорнинг кенжа издош угли Зохиршох Жураевнинг маъмури Гайрат Шокиров билан богланди.

Фото: Telegram

Ижтимоий тармокларда озиб кетган Шерали Жураевнинг чой ичаётгани акс этган видео таркалди.

«Кимлардир жудаям нотугри хабарлар таркатиб юборибди. Бундай гапларни ким чикарган булса, Аллох унга инсоф берсин», — деди Гайрат Шокиров.

— Шерали Жураев айни пайтда Истанбулда даволанаётгани хакидаги хабарлар канчалик рост?

— Аслида Туркияга сафарга кетган. У ерда кизлари укийди. Магистратурани битириш арафасида диплом олиш жараёнлари буларкан. Хозир кизларининг олдида. 7—8 март кунлари Тошкентга кайтиб келади. Худо хохласа, 21 март куни давлат байрамида куриниш беради. Дастурга кушиклари киритилган, тайёргарлик кетяпти.

Шерали Жураевнинг тунгич угли Шохжахон Жураев хам отасининг тирик ва сог-саломат эканлигини айтиб, мухлислардан ёлгон миш-мишларга ишонмасликни суради.

Фото: Instagram / @shohjahon_djurayev

Эслатиб утамиз, 2017 йилда хам Узбекистон халк артисти Шерали Жураевнинг вафот этгани хакида хабарлар таркалган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bx_-tNwjJVWz4egYAK6IJgMpRni9CyY0

Прописка тизимини соддалаштиришга оид лойиха эълон килинди. Жиддий узгаришлар кутилмокда

“Тараккиёт стратегияси” Маркази узининг расмий сайтида Тошкент шахри ва Тошкент вилоятига доимий прописка килиш тизимини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари