Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистон доривор моддаларни руйхатдан утказишга куйиладиган талабларни соддалаштиради
Место рекламы

Узбекистон доривор моддаларни руйхатдан утказишга куйиладиган талабларни соддалаштиради

Узбекистонда доривор моддаларни руйхатдан утказишга куйиладиган талаблар соддалаштирилади.

Фото: 123RF

Бу хакда 2020-2024 йилларда Узбекистон Республикасининг фармацевтика тармогини ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари дастурида айтилган.

Кайд этилишича, илгор халкаро тажриба ва амалиётни хисобга олган холда дори воситаларини руйхатдан утказиш масалалари буйича миллий конунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан доривор моддаларни руйхатдан утказишга куйиладиган талабларни соддалаштириш, шунингдек, хорижий ишлаб чикарувчиларни инспекция килиш амалиёти жорий этилади.

Бу борада Вазирлар Махкамасининг карори лойихаси ишлаб чикилади. Амалга ошириш муддати – 2020 йил 1 апрель. Масъул ижрочилар – Согликни саклаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармогини ривожлантириш агентлиги (Кориев), Инновацион согликни саклаш миллий палатаси (Изомов), манфаатдор вазирлик ва идоралар.

Шунингдек, махаллий ва хорижда ишлаб чикарилган дори воситаларига референт нарх шакллантириш тизимини жорий килиш доирасида норматив-хукукий базани такомиллаштириш режалаштирилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Vc-RZqFxUXh1Sk17eIdGDlzWlpDodjMS

Россия нефти 21 йилдаги энг паст кийматгача арзонлашиб кетди

Россиянинг Urals нефти нархи бир баррели учун 16,2 долларгача тушиб кетди. Таъкидланишича, ушбу турдаги нефть …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари