Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда виртуал кассалар жорий этилмокда
Место рекламы

Узбекистонда виртуал кассалар жорий этилмокда

Узбекистон Республикаси президенти “Савдо ва хизмат курсатиш сохасидаги хисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий килиш хамда ушбу сохада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Хужжат матни УзА томонидан эълон килинди.

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки, Савдо-саноат палатасининг савдо (хизмат курсатиш) шохобчаларида ахоли билан накд пулда ва (ёки) банк пластик карталари оркали амалга оширилган хисоб-китоблар тугрисидаги маълумотларни давлат солик хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга булган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассаларни онлайн назорат касса машиналари каторида жорий этиш тугрисидаги таклифи маъкулланди.

7d9bq0zumuazomzldfnvoe0x2ijo1pkh

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси хузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонаси онлайн режимида кабул килинган фискал маълумотларни мустакил ва доимий равишда кабул килиш, кайта ишлаш, криптографик химоя килиш ва саклаш ишларини бажарувчи фискал маълумотлар оператори этиб белгиланди.

Шундай тартиб урнатиладики, унга мувофик:

а) тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга утган такдирда:

уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга булган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш хамда иш куни охирида хар бир назорат-касса машинаси буйича кунлик хисоботни чикариб олиш мажбуриятлари бекор килинади;

кунлик уртача накд пул тушуми микдоридан катъи назар накд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари оркали узлари белгилаган даврларда ёки мустакил равишда топшириш хукукига эга;

уларга хисобланган ва туланиши лозим булган фойда солиги ёки ягона солик тулови ёхуд катъий белгиланган солик суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга кадар давлат солик хизмати органларида руйхатга куйиш шарти билан, унинг хар бирини харид килиш, урнатиш ва ишга тушириш билан боглик харажатлар суммасига, лекин базавий хисоблаш микдорининг 10 бараваридан ошмаган микдорда камайтириш хукуки берилади;

виртуал касса дастурий махсулотининг асос кисми (базаси) уларга Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси томонидан бепул берилади;

б) жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида утказилган бонуслар (пул, балл ва бошка бирликлар) шаклидаги маблаглар (cashback) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги базаси сифатида каралмайди;

в) жисмоний шахсларнинг уй хужалиги шароитида, шу жумладан, дехкон хужалигида етиштирилган чорвачилик, асаларичилик ва дехкончилик махсулотларини табиий ва кайта ишланган холда, саноатда кайта ишлашдан ташкари, сотишдан, шунингдек, хайвонларни тирик ёки уларни суйиб сотишдан оладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солигидан озод килинишида, реализация килинган махсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорка ер участкасида етиштирилганлигини тасдикловчи хужжатни талаб килиш тартиби бекор килинади.

Белгиланишича, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга утган тадбиркорлик субъектлари томонидан:

такдим килинган харид чекида товарлар (ишлар, хизматлар) номи, микдори, киймати (нархи), суммаси, кушилган киймат солиги туловчиси булганда кушилган киймат солиги ставкаси ва суммаси, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар хакикий хисобланмайди;

маълумотларни операторга реал вакт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд булмаган такдирда чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда маълумотлар операторга 24 соат мобайнида узатилиши шарт;

тулов терминали оркали кабул килинган туловлар учун харидорларга тулов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки хам берилиши шарт.

Ушбу Фармон билан тасдикланган графикда курсатилган муддатлар тугагандан кейин онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан товарларни реализация килиш, ишларни бажариш ва хизматлар курсатиш, онлайн-НКМ ёки виртуал касса оркали чек такдим этмаслик ёки фискал белгига эга булмаган чекларни такдим килиш – фискал хотирали назорат-касса машиналарини ёки хисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий булгани холда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар курсатганлик деб бахоланади хамда конунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос булади.

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси ва Молия вазирлигининг 2019 йил 1 октябрдан Тошкент шахридаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга утган тадбиркорлик субъектлари томонидан такдим килинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ютукли уйинларни ташкил килиш буйича тажриба утказиш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил 1 ноябрга кадар ютукли уйинлар ташкил этиш учун Давлат бюджети маблаглари хисобидан бир миллиард сум микдорида маблаг ажратади.

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси раиси Б.А.Мусаев, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари зиммасига – ушбу Фармон билан тасдикланган графикка асосан республикадаги накд пул тушумига эга булган тадбиркорлик субъектларини онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга боскичма-боскич утказиш;

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси раиси Б.А.Мусаев, молия вазирининг биринчи уринбосари Т.А.Ишметов, Тошкент шахар хокими Ж.А.Ортикхужаев зиммасига – Тошкент шахридаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга утган тадбиркорлик субъектлари томонидан такдим килинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ютукли уйинларни ташкил килиш буйича жавобгарлик юкланди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Россиядан бошка аъзо давлатларнинг савдо баланси манфий — ЕОИИ хакида фактлар сузлаганда

Евросиё иктисодий иттифоки мавзуси кутарилгач Узбекистон хукумати бу иттифокка кириш ёки кирмаслик хакида карор кабул …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари