Главная / Жамият / Узбекистонда урмон хужаликлари ходимлари ва инспекторларининг маоши оширилди

Узбекистонда урмон хужаликлари ходимлари ва инспекторларининг маоши оширилди

Угом-Чоткол давлат миллий табиат боги ва унинг таркибига кирувчи Чоткол давлат биосфера курикхонаси, Бурчмулла ва Охангарон давлат урмон хужаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари хакидаги Хукумат карори кабул килинди. Бу хакда Адлия вазирлигининг «Хукукий ахборот» Telegram канали хабар берди.

10382612_326403670841293_1195783053272930220_o-800x529-680x450
Фото: mytashkent.uz

Эндиликда Угом-Чоткол давлат миллий табиат боги, Чоткол давлат биосфера курикхонаси, Бурчмулла ва Охангарон давлат урмон хужаликлари фаолияти Тошкент вилояти махаллий бюджети маблаглари хисобидан молиялаштирилади.

Бурчмулла ва Охангарон давлат урмон хужаликлари йил якуни буйича олган соф фойдасининг тенг ярми Урмон хужалигини ривожлантириш жамгармасига йуналтирилади.

Шунингдек, карор билан Угом-Чоткол давлат миллий табиат боги, Чоткол давлат биосфера курикхонаси, Бурчмулла ва Охангарон давлат урмон хужалиги ходимлари мехнатига хак тулаш тартиби тасдикланди.

Унга кура, мазкур худудларда ишловчи ходимлар ва инспекторлар доимий яшаш жойидан бошка жойда булганлиги учун уларга энг кам иш хакининг уч баравари (552 900 сум) микдорида кушимча хак туланиши белгиланди.

Бундан ташкари, хар ойда йул транспортига энг кам иш хакининг бир бараваригача (184 300 сум) хамда тушлик овкатланиш харажатларига энг кам иш хакининг икки бараваригача (368 600 сум) тулов амалга оширилади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари