Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда тупрок унумдорлигини оширишдаги тизимли муаммолар очикланди
Место рекламы

Узбекистонда тупрок унумдорлигини оширишдаги тизимли муаммолар очикланди

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупрок унумдорлигини саклаш, кайта тиклаш ва ошириш юзасидан кушимча чора-тадбирлар кабул килинади.

Президентнинг “Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупрок унумдорлигини саклаш, кайта тиклаш ва ошириш юзасидан кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карори лойихаси мухокама учун жойлаштирилди.

Кайд этилишича, тупроклар унумдорлигини оширишга оид амалиёт тахлили ушбу сохада бир катор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини курсатган.

Хусусан:

биринчидан, тупроклардан фойдаланиш, унумдорлигини ошириш ва мухофаза килиш буйича тизимли ишларни уз ичига олган яхлит хукукий хужжат мавжуд эмас;

иккинчидан, тупрокларни комплекс урганиш асосида уларнинг хосса-хусусиятларини, жумладан, гумус ва озука моддалар микдорини аниклаш ва унумдорлик даражасини белгилашдан ташкари, тупрокларнинг экологик холати, турли токсикант ва поллютантлар билан захарланганлик даражаларини тадкик килиш ва ташхис куйиш, экологик тоза ва соглом тупрок холатига келтириш учун илмий асосланган ишланмалар ва тавсияларни жорий этиш механизми тулик яратилмаган;

учинчидан, кишлок хужалиги ерларидан фойдаланувчилар томонидан тупрок унумдорлигини ошириш, айникса органик угитлардан кенг фойдаланиш буйича комплекс тадбирларни етарли даражада амалга оширилмаганлиги натижасида, сунгги 30 йилда сугориладиган тупрокларда гумус микдори 10-15 фоизга камайиб кетган, окибатда эквивалент хисобида бой берилган сугориладиган экин ерлари 450 минг гектарни ташкил килади;

туртинчидан, тупроклар деградациясини аниклаш, бахолаш, мониторинг килиш ва салбий окибатларини бартараф этиш буйича тизимли ишлар йулга куйилмаганлиги сабабли кишлок хужалиги ерлари ишлаб чикариш айланмасидан чикиб кетмокда;

бешинчидан, тупрок унумдорлигини ошириш ва ерлардан самарали фойдаланиш сохасида олиб борилаётган илмий ишлар етарли даражада йулга куйилмаган, сохада илгор технологияларни куллаш даражаси юкори эмас ва илмий тадкикот натижалари амалиётга кенг жорий этилмаяпти;

олтинчидан, сохага оид илмий-тадкикот институтлари томонидан тупрокларнинг унумдорлигини аниклаш ва прогноз килишда замонавий ёндашувлар етарли эмас;

еттинчидан, лалми ва яйлов ерларидан фойдаланиш самарадорлиги паст булиб, ресурстежамкор, замонавий илгор технологияларни куллаш етарли даражада йулга куйилмаган;

саккизинчидан, кишлок хужалиги ерларида утказиладиган агротадбирлар, жумладан, шудгорлаш, экиш олдидан минерал ва махаллий угитларни киритиш ва вегетация даврида минерал угитларни куллашга ихтисослашган агрегатларни махаллийлаштириш тизими ишлаб чикилмаганлиги натижасида тупрокларни физик ва агрокимёвий хоссаларига салбий таъсир курсатиб, тупрокларнинг зичлигини ортишига, гумус ва озука моддалари билан таъминланганлик даражасининг пасайишига олиб келмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ILfLzuj19-fbjwHOjhzJP9hv0tXFayXQ

Охангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор корамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят хокимлиги

Охангарон туманидаги корамолчиликка ихтисослашган “Курама корабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли корамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари